1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Пайғамбарлар қиссаси

Роббимнинг раҳмати - Ҳабибим

14:00 / 03.03.2022 1786 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Оналарининг қорнида 2 ойлик бўлганларида оталаридан айрилдилар.

Таваллуд топгач, бир муддат оналари билан яшаб, кейин Ҳалима онамизнинг уйларига кетдилар.

4 ёшга етганларида яна оналари Оминанинг бағрига қайтдилар.

6 ёшга етганларида оналари билан Мадинага, оталарининг қабрини зиёрат қилгани бордилар.

Мадинадан қайтишда Абво деган жойда оналари ҳам вафот этдилар.

Маккага келганларидан сўнг 8 ёшларигача боболари Абдулмутталибнинг бағрида униб-ўсдилар.

8 ёшга етганларида боболари ҳам вафот этиб, амакилари Абу Толибнинг қарамоғига ўтдилар.

Абу Толиб ва унинг аёли кичик Муҳаммад алайҳиссаломни ўз болаларидан кўпроқ яхши кўрар эдилар.

12 ёшга етганларида амакилари билан Шомга савдо юмуши билан бордилар. Йўлда у кишига бир булут соя солиб борди.

25 ёшларида Макканинг бой ва покиза аёлларидан бўлмиш Хадижа бинт Хувайлид у кишини савдо ишларига таклиф этади.

Савдо юмуши билан яна бир бор Шом тарафларга борадилар. Хадижанинг хизматкори Майсара Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда ажиб ҳолатларни кўради. Яъни, устларида бир булут доим соя солиб юрганининг гувоҳи бўлади ва Маккага қайтиб, саййидаси Хадижага бу ҳолни сўзлаб беради.

Шу воқеадан сўнг Хадижа бинт Хувайлид у зот алайҳиссаломга оила қуриш таклифини билдирадилар. У зот алайҳиссам амакилари Абу Толиб билан маслаҳатлашгач, бу таклифни қўллаб-қувватлаб, Хадижанинг уйига совчиликка боришади.

Ажойиб тўй бўлиб ўтади.

Тўй ўтгач, дунёдаги энг бахтиёр оиланинг турмуши бошланади. Энг покиза қалблар биргаликда яшай бошлайдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гўзал оиланинг соҳиби сифатида бутун дунё эркакларига ибрат бўладиган ҳаёт кечирадилар.

Рамазон ойида Макка яқинидаги Ҳиро ғорида тафаккурга берилиб, бу оламнинг бежизга яратилмагани ҳақида фикр юритадиган одатлари бор эди.

40 ёшларида Рамазон ойида одатларига кўра Ҳиро ғорида ўйга берилиб турганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб, «Ўқи!» дейдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мен ўқишни билмайман» дейдилар. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом у зот алайҳиссаломни қаттиқ қисиб, қўйиб юборадилар-да «Ўқи!» дейдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яна «Мен ўқишни билмайман» дейдилар. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом иккинчи марта ҳам қисиб, қўйиб юбориб, «Ўқи!» деганларида у зот алайҳиссалом яна «Мен ўқишни билмайман» дейдилар. Улуғ фаришта Жаброил алайҳиссалом бу сафар ҳам қисиб, қўйиб юборгач, ана шунда:

اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الْإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الْإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ

«Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Роббинг карамлиларнинг карамлисидир. У қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга билмаган нарсасини ўргатди», (Алақ сураси, 1-5-оятлар) оятларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етказадилар. Бу оятлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида нақшланиб қолади.

Ҳа, Абдулмутталибнинг ёш вафот этиб кетган севикли ўғли Абдуллоҳнинг ёлғиз фарзанди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга оламлар Роббидан нозил қилинажак Қуръоннинг илк оятлари ана шу тарзда нозил бўлган эди.

Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятлар нозил бўлгандан сўнг Набий бўлдилар. Набий Аллоҳ таолодан ваҳий келадиган киши деганидир.

Бу воқеадан ҳаяжонланган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли аёллари Хадижа бинт Хувайлиднинг ҳузурига йўл оладилар. Бориб, «Мени ўраб қўйинглар!» дейдилар. Аёллари у кишини титроқлари босилгунича яхшилаб ўраб қўядилар.

авоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадича розияллоҳу анҳонинг ёшлари қирқда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари йигирма бешда эди. Ҳадичада йигирма беш ёшга тушиб келадиган қалб, давоми...

2858 17:00 / 03.08.2022
Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Довуд алайҳиссаломни Қуръони Каримда ўн олти марта зикр қилган. У зот ҳақларида Бақара, Нисо, Моида, Анъом, Исро, Анбиё, Намл, Саба ва Сод давоми...

33260 15:50 / 28.04.2017
иккинчи мақолаЎзимиз уриниш билан бирга оила аъзоларимизга ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни танитишга ҳаракат қилайликАллоҳ таолонинг энг маҳбуб Расули давоми...

2052 11:00 / 07.02.2021
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло Исҳоқ алайҳиссаломни ўн еттита оятда номларини тилга олган. Жумладан у зотни зикрлари Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анъом, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, давоми...

7833 15:51 / 28.04.2017