1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиссаломга қасидалар битган Аҳмад Шавқий

11:00 / 13.01.2022 1584 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шоирлар амири Аҳмад Шавқий оғир беморликка учради. Ҳаётининг охирги кунларида ходими унинг зиёратига фазилатли шайх Муҳаммад Аҳмадий Завоҳирий ташриф буюрганини айтди. Муҳаммад Завоҳирий Азҳар шайхи эди. Шавқий ўрнидан туриб Азҳар шайхининг истиқболига чиқди. Уни марҳабо деб кутиб олди. Бироз суҳбатлашгандан сўнг Шавқий шайхдан зиёрати сабабини сўради. Шунда Азҳар шайхи деди:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрлари билан келдим. Ўтган кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимга келиб сен билан учрашишимни, у зот сени кутиб турганларини айтишимни амр қилдилар!».

Бир неча кундан сўнг Аҳмад Шавқий вафот этди. Шайх Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ қачон уни эсласа: «Шавқий роҳимаҳуллоҳ деманглар, Шавқий розияллоҳу анҳу денглар», дер эди.

Аҳмад Шавқий роҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ қилиб ажойиб қасидалар битган.

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом динининг одам боласини улуғлагани, уни азиз ва мукаррам қилиб яратгани инсон ҳаётининг барча ҳолатларида намоён бўлади.Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат давоми...

1980 10:00 / 23.06.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан тутиб, Албатта, ҳар бир умматнинг амийни бўлади. Бу умматнинг амийни Абу Убайда ибн Жарроҳдирrdquo деганлар.Набий давоми...

2389 14:30 / 17.05.2019
Турли сабабларга кўра ночор ҳолатга тушиб, қарздор бўлиб қолган одамга ёрдам бериш шариат таълимотларида турлича йўллар билан жорий қилинган. Жумладан, давоми...

4727 19:00 / 01.09.2019
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .Таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ ndash роҳат, истироҳат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

1291 11:30 / 23.04.2020
Аудиолар

121638 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43096 14:35 / 11.08.2021