1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мушук боқиш шариатимизда қайтарилмаган

11:00 / 24.02.2023 6250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мусаввир Зот.

Аллоҳ таолонинг ушбу исми Қуръони Каримда фақат бир ўринда келган:

هُوَ اللَّهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ ۖ لَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ ۚ يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

«У Аллоҳдир, Холиқдир, Бориъдир, Мусоввирдир. Энг гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Ва Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир» (Ҳашр сураси, 24-оят).

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари» номли асари асосида Анвар Аҳмад домла қилган таржимада Мусаввир исмига бундай таъриф берилган: «Мусаввир – махлуқотларнинг сувратини, шакл-шамойилини шакллантирувчи, ҳар бир нарсага ўзига хос суврат берувчи». Ушбу мақолада яна бундай дейилган: «Аллоҳ барча нарсага сурат ато этган деганда фақат ташқи шакл, сурат эмас, балки мукаммал тузилиш назарда тутилади».

Аллоҳ таоло ҳар бир яратган нарсасига ўзига хос шакл, ранг, яшаш шароити ато этган. Инсонга, филга, дельфинга, туяга, мушукка ва ҳоказо жонзотларнинг ҳар бирига ўзига хос тузилиш, шакл, ранг ва яшаш шароитини ато этган. Инсоннинг хушсурат қилиб, энг гўзал шаклу шамоилда яратилгани Қуръони Каримда баён этилган. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:

لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

«Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик» (Тийн сураси, 4-оят).

Шунингдек, бошқа жонзотларни ҳам кўрганимизда Роббимизнинг нақадар Буюк Мусаввир Зот эканига яна бир бор амин бўламиз.

Расмдаги мушукнинг ташқи кўринишини, рангини кўриб, Аллоҳ таолонинг нақадар Мусаввир Зот эканини ҳис этдим ва мана бу оят ёдимга келди:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар.

(Сунан эгалари ривоят қилганлар).

Нажас эмас, дейилгани гўштини еса бўлади дегани эмас, балки у бир тоза идишдаги сувдан ичса, ўша сув нажосат бўлмайди деганидир.

Саҳобалардан Абдурроҳман ибн Сохр розияллоҳу анҳу мушукни яхши кўрганлари ва кичик мушукчани ўйнатиб, таом бериб юрганлари учун Абу Ҳурайра («Мушукча отаси») деб чақирар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини баъзида Абу Ҳурайра, баъзида Абу Ҳирр («Мушук отаси») деб чақирардилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг ичида ҳадис ривоят қилиш бўйича пешқадами ҳисобланадилар. У киши 5374 та ҳадис ривоят қилганлар.

Хуллас, мушук боқиш шариатимизда қайтарилмаган. Фақат унинг сўлаги, оғзи теккан сув макруҳ ҳисобланади. Яъни, бу ҳолатда мушук теккан сувдан бошқа сув бўлса, ўша бошқа сувда таҳорат олган яхшироқ. Агар мушук ҳозир сичқон еган бўлса, сўнг шу оғиз билан сувга тегинса, сўлаги сувга тушса, сув нажосат бўлади. Демак, бу сувда таҳорат олиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таолонинг яратганларига тафаккур кўзи ила боқсак, Унинг қудратига, азаматига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлиб, ибодатларга рағбатимиз, муҳаббатимиз ортади.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Машҳур бўлишга интилиш, доимо диққат марказида бўлишга хоҳиш шаҳватдан ҳисобланади. Инсон бунга ўзи билмаган ҳолда ҳам интилади. Бу йўлда у кибр, риёкорлик ва давоми...

2845 14:00 / 29.06.2022
Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. давоми...

4979 17:00 / 17.07.2021
Ислом ndash инсонни икки дунё саодатига эриштирувчи диндир. Икки дунё саодатига эришиш учун эса бу дунёда Аллоҳни таниб, У Зотга ибодат қилиб яшаш лозим. давоми...

6608 09:57 / 22.07.2017
Фарзанд туғилибдики, тарбияга муҳтож бўлади. Отаона эса бу борада энг биринчи тарбиячи ҳисобланади. Бугунги кунда фарзандини ўқибўрганиши учун ҳаракат қилаётган, давоми...

2085 09:03 / 18.12.2023