1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Инсон зотини улуғлаган Аллоҳга шукр

17:00 / 11.01.2022 2287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ва шукр қилувчиларни албатта мукофотлармиз. (Оли Имрон сураси, 145-оят)

Сизлар ўлимдан қўрқиб, урушни ташлаб, қочиб юрибсизлар. Ҳолбуки, Аллоҳнинг изнисиз бирорта одам ўлмайди. Қачонки Аллоҳ жон олувчи фариштага изн бергандагина, унинг жонини олади:

«Ёзилган ажал ўлароқ» – маълум ва белгиланган муддатдир. Ўлим ундан аввал ҳам, кейин ҳам келмайди. Балки айнан белгиланган вақтда келади. Шунинг учун қўрқмасдан, душман билан урушаверишингиз керак эди. Қўрқоқлик ажални чўзиб юбормайди. Шижоат ҳам умрни камайтириб қўймайди.

Шундай бўлганидан кейин ҳамма охирати учун нима тайёрлаб қўйганига қарасин. Қилган амалига қараб, самарасини теради.

«Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз».

Ким бу беш кунлик дунёнинг дардида юрган бўлса, иймон йўлини тарк қилиб, ҳайвон каби, бу дунё матоҳларидан фойдаланишни ўзининг олий мақсади қилиб олган бўлса, унга ўша хоҳлаган нарсаси берилади.

Лекин белгиланган ажалидан ортиқ яшай олмайди. Охиратига ҳеч нарса қолмайди.

«Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз».

Кимки олий уфқларга интилса, бу беш кунлик дунёнинг тор доираси билан чегараланиб қолмай, охиратнинг чексиз ҳаётига ҳам интилса, иймон йўлини ўзига йўл тутиб, ҳақиқий инсон бўлиб ҳаёт кечирса, ушбу ҳаёти давомида охират савобига эришишни ўзининг олий мақсади қилиб олган бўлса, унга ўша хоҳлаган нарсаси берилади. Лекин у ҳам ажали етганда ўлади.

«Ва шукр қилувчиларни албатта мукофотлармиз».

Инсон зотини улуғлаган Аллоҳга шукр қилиб, ҳайвонлик даражасидан инсонлик даражасига кўтарилиб, иймон йўлини тутганларга Аллоҳнинг муносиб мукофотлари бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Юнус сурасида марҳамат қилади .Эй одамлар Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди, давоми...

2315 15:53 / 20.10.2018
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади .Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога давоми...

942 19:00 / 12.12.2023
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва давоми...

2434 11:08 / 08.02.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Молларини кечасию кундузи яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. давоми...

2704 17:04 / 09.11.2020