1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Космосда намоз ўқиган мусулмон космонавт

13:00 / 17.12.2021 2176 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоз дунёдаги барча мусулмонлар учун фарз, яъни бажарилиши шарт бўлган ибодат бўлиб, ҳатто ушбу ибодатни мусулмон космонавт шайх Мусзафар коинотда ҳам адо этишни таклиф қилди!

Дарҳақиқат, намоз балоғатга етган ҳар-бир мусулмон учун фарзи айндир. Ҳар ким ўзи учун намоз ўқимоғи фарздир. Ким намозни инкор қилса, Исломдан чиқиб, кофир бўлади.

Шунингдек, намоз банданинг Аллоҳ билан боғланиш воситасидир. Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олса бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса, У зот ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Энг ози банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

Намоз ютуқлар ва нажот йўлидир.

Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўлидир.

Намоз доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

Намоз намозхонни Аллоҳга яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

Малайзиялик мусулмон космонавт шайх Мусзафар Шукор Халқаро космик станциянинг 16 объективи бортидаги экипаж аъзоларидан биридир. Доктор Мусзафар: «Намоз фарздир ва менинг зиммамдаги қилиниши керак бўлган амалдир, мен ҳатто коинотда ҳам рўза тутишни хоҳлайман», дейди.

«Ҳар сафар ерни кўрганимда Аллоҳнинг яратганидан ҳайратда қоламан»!, дея қўшимча қилди у.

Таъкидлаш керакки, у коинотга саёҳат қилган биринчи мусулмон эмас, ундан олдин ҳам кўплаб мусулмонлар космосга саёҳат қилишган. Ҳисоб бўйича қаҳрамонимиз сайёрада космосга ташриф буюрган тўққизинчи мусулмон экан. У умри давомида ҳеч қачон намоз ибодатига бефарқ бўлмаган барча бандалар учун ажойиб намунадир. Унинг учун дунёдаги энг муҳим вазифа намоз ибодатини вақтида адо этишдир. Субҳаналлоҳ!

Космосда намоз ўқиш мумкинми?

Бу саволларга жавоб ҳа!

Шайх Мусзафарнинг айтишича, Ислом уламолари коинотда намоз ўқиш учун маҳаллий вақтдан (Малайзия вақти билан) фойдаланишни маслаҳат берганлар ва намоз ибодати муҳим эканлигини ҳамда уни ҳар қандай ҳолатда ҳам имкони борича ўтказиб юбормаслик кераклигини тасдиқладилар.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албидая ван ниҳая, китобининг 11 чи жузида келтиради.Қози Юсуф ибн Яъқуб катта уламолардан эди. Аббосий халифалардан Мўътазид уни давоми...

2290 17:00 / 17.03.2022
Таълим мудирлигидан бир мактабга текширувчи юбормоқчи бўлишибди. Текширувчи яъни, комиссия йўлга чиқиб йўлнинг ярмига келганида машинаси бузилиб қолибди. У давоми...

2093 13:28 / 10.12.2021
Мисрнинг .АлАҳром, газетасининг 1961 йил 29 май ойидаги сонида .Профессор аёл талаба қизларга турмушга чиқишни тавсия қилди, номли мақола эълон қилинди.Бу мақолада давоми...

3300 14:00 / 25.03.2022
Уйқуга тўймаган кўзларини базўр очдию, одатдагидек қўли бош тарафида турган телефони томони узанди. .Оббо, яна ухлаб қолибманку, деди. Алламаҳалгача телефонда давоми...

1295 16:26 / 09.10.2021