1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Бу ҳам Қуръонми? (ўн биринчи мақола)

12:00 / 14.12.2021 5712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хулоса

Агар эътибор берилган бўлса, ушбу мақолада Қуръонни бошқа алифбода ёзиш мумкин эмаслигига ўттизга яқин нақлий ва ақлий далилар билан бирга яна шунча ададда аввалги ва кейинги уламоларнинг фатволари жамланган. Лекин бу ушбу мавзудаги барча далиллар дегани эмас, балки улар биз қидириб топган ва танлаганларимиз, холос. Аслида улардан бир ё иккитаси ҳам далил маъносида кифоя қилса-да, уларнинг ҳар бири фикрни таъкидлаши ва қувватлаш билан бирга, бу борадаги илмимизнинг чуқурлашишига ва тушунчаларимизнинг кенгайишига хизмат қилишини эътиборга олиб, далилларни кўпроқ келтирилди. Уларнинг хулосаси сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

Мусҳафни араб ҳарфларида ёзганда Қуръонга нолойиқ хатда ёки расмга эргашмай ёзиш жоиз эмас, ҳаром, бидъат ҳисобланади. Қуръони Каримнинг ҳаммаси ёки бир қисмини, ҳатто бир оятини араб алифбосидан бошқа алифбода ёзилса, у Қуръон ҳисобланмайди.  Бунда уни қанчалар бехато ва яхши ниятда ёзмасин, барибир динда бидъат қилган, ҳаром иш қилган бўлади. Агар бундан Қуръонга бирор зиён келтиришни қасд қилган ёки унга рози бўлган  бўлса, Аллоҳ асрасин, иймондан ажраб қолади.

Уламоларимиз айтадиларки, Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримни қиёматгача сақлашни ваъда бериши мусулмонлардан уни муҳофаза этиш масъулиятини кўтармайди, балки бу Аллоҳнинг иродаси кетган иш бўлиб, унга қарши юрмаслик, қўлидан келганича мана шу йўлда хизмат қилиш лозимлигини англатади. Маълумки, Аллоҳ таоло Ислом динини Ўзининг охирги дини ўлароқ қиёматгача сақлашни ваъда қилган, чунки энди дин келмайди. Аммо бу сўз мусулмонлар ўз динларини нима қилсалар қилаверсинлар, дегани эмас. Исломнинг барқарорлиги учун эса, Қуръони Каримни муҳофаза қилиш лозим. Шу боис, Ислом шариати мусулмонларга Қуръонни муҳофаза қилишни вожиб қилган. Бу йўлда ҳар бир мусулмон қўлидан келган ҳаракатни қилиши фарз ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оятларнинг бирортасини ҳам қўймай нозил бўлиши билан мирзаларга ёздириб қўйганлар ва уни саҳобаларга ҳарфма-ҳарф таълим бериб ёдлатиб борганлар. Шунинг учун ҳам саҳобаи киромлар Қуръонни аввалига бир муқовага жамлаб, кейин ундан нусха кўчириб, марказий шаҳарларга юбориб, бутун Ислом оламида Қуръонни мана шу мусҳафлар асосида ўқиш ва ёзишни жорий қилганлар. Айнан шу сабабдан барча аввалгию кейинги уламолар Қуръонни маълум расмга хилоф суратда ёзиш жоиз эмаслигига ижмоъ қилганлар ва Қуръонга ўзича бирор ҳарф қўшиш ёки ундан камайтириш кишини куфрга олиб боради, деб фатво берганлар. Айнан шунинг учун ҳам охирги ўн йилликларда қорилар орасида Қуръондаги битта ҳарфнинг талаффузида салгина хато тарқалган эди, қироат илми уламолари бу ҳақида махсус фатволар чиқариб, бутун Ислом оламига жар солдилар. Шу боис ҳозирги кунда барча жойларда Қуръони Каримни махсус мутахассис уламолар ҳайъатининг рухсати билан чоп қилиш йўлга қўйилган.

Шу ўринда табиий бир савол туғилади: Буюк аждодларнинг меросхўрлари сифатида биз бугунги куннинг мусулмонлари Муқаддас динимизни ва унинг асоси бўлган энг катта маънавий бойлигимиз Қуръони Каримни ҳар қандай ўзгаришлардан, турли хил ғаразлардан мусаффо сақланиши учун нималар қилишимиз керак?

  • 1. Қуръон Каримни мусҳаф расмига номувофиқ ёки бошқа алифбода ёзилган насхаларни одамлар орасида тарқалишининг олдини олиш. Бундай нашрларга чек қўйиш.
  • 2. Ҳар қандай диний маълумотларни Диний Қўмита ва мўтабар уламоларнинг рухсати билан чоп этиш, Қуръони Каримнинг матни ва тафсирини соҳа мутахассисларининг махсус рухсатларисиз чоп этмаслик.
  • 3. Қуръони Каримни ҳар ким ўзича ўқиб кетаверишига йўл қўймаслик, уларнинг рухсатли мадраса ва масжидлардаги мутахассислардан таълим олишларини таъминлаш.
  • 4. Қуръон ёдлатиш курслари очиш, уларда дарс беришга мутахассис қориларни  жалб қилиш.
  • 5. Лаёқатсиз ва омонатсиз кишиларни Қуръон таълимига араштирмаслик.
  • 6. Қуръони Каримни араб алифбоси ва мусҳаф расми асосида ўқишни ўргатадиган замонавий, қулай қўлланмалар ва электирон дастурлар яратиш.
  • 7. Ҳар бир ота-она фарзандини аждодларимизга мос, баркамол авлод бўлиб тарбия топиши учун уларга қўлидан келганича таълим-тарбия бериши.

(Тамом)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сабаби нузулни ифода қилиш бўйича ишлатиладиган таъбирлар ҳам турлича бўлади.Баъзида .Фалон оятнинг сабаби нузули бундай,, дея очиқ айтилади. Унда сабаб аниқ давоми...

4317 17:00 / 26.06.2019
Мадинада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги .Қадр, калимасидан олинган, тўғрироғи .Лайлатул Қадр,дан олинган. Бу давоми...

20321 05:00 / 23.01.2017
Тафсири Хилолдан...Гуноҳкорлар дўзахга киришларига сабаб бўлган мазкур ишларни, ўлгунларича қилаверганларини ўзлари эътироф қилмоқдалар. То ўлим келгунча давоми...

3589 05:00 / 23.01.2017
Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчовла туширурмиз.Дунёда Аллоҳдан ўзга бирор қодир ва молик зот йўқ. Ҳар бир нарсанинг давоми...

3696 18:58 / 20.03.2018