1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мана бу аёлга қарасангчи?

13:55 / 07.03.2022 4095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Каломида санаб адоғига етиб бўлмас руҳоний лаззатлар бордир. Робб таолонинг Каломидан кўра ширинроқ, тотлироқ калом йўқдир. Унда лаззат, унда адаб бор, унда бидъатга мухолиф суннатлар бор, унда нафс ҳаво муқобили бўлган шариат бор.

Масалан, киши кўчада кетиб бораётса, нафси унга «мана бу аёлга қарасангчи», дейди. Бу шайтоннинг лаззати, нафси ҳавога эргашиш бўлади. Бу ўринда оламлар Роббининг Каломи: «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар» олдинга чиқар экан, унда афзал бўлади. (Нур сураси, 30-оятдан)

Афсуски, Ислом шариатининг кўплаб яхшилик маҳосинлари айрим инсонлар назарида ёмонлик қабоҳат бўлиб туюлади.

Кимки суннатни ушласа нажот топибди ва шод бўлибди, Бас, Аллоҳ унга назар солади ва у ҳам Аллоҳга қалби ила боқади. У айтурки: «Эй Роббим, бу менинг хорлигимдир, мен нуқсонлиман, мен фосидман, мен солиҳ эмасман».

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳафс Аббор деган зот ибн Шубрума роҳимаҳуллоҳ билан дўст эди. Абу Ҳафс Абборнинг бир куни ибн Шубрумага эҳтиёжи тушиб қолди. Ибн Шубрума унинг эҳтиёжини давоми...

2178 09:00 / 07.12.2021
Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин.Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. давоми...

1879 11:30 / 19.03.2022
. , . . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар розияллоҳу анҳунинг давоми...

2765 15:00 / 26 февраль
Сизнинг ҳузурингизга Увайс ибн Омир келадиУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида Ямандан кишилар ҳаж қилгани келишса улардан .Ичингизда Увайс ибн давоми...

2070 19:00 / 03.03.2021