1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Бу умматнинг энг ишончли кишиси

15:07 / 10.12.2021 2643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эди!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондонликдан бўшатиб, ўрниларига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлайдилар.

Абу Убайда розияллоҳу анҳу бу тайинловни барчадан, жумладан, Холид розияллоҳу анҳудан ҳам беркитадилар. Чунки, у киши Холид розияллоҳу анҳуни жанг санъатининг моҳир билимдони, қўмондонликка иқтидори бор киши деб билардилар. Натижада Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қўмондонликни давом эттирадилар.

Бу орада воқеадан хабар топган мўминлар амири Абу Убайда розияллоҳу анҳуга иккинчи марта мактуб юборадилар. Шундан сўнг Абу Убайда розияллоҳу анҳу Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу билан маслаҳат қиладилар.

Бу масала Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуга етиб борганда, у киши Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг олдиларига кириб, «Аллоҳ сизни мағфират қилсин, эй Абу Убайда. Сизнинг қўмондон бўлишингиз ҳақидаги мўминлар амирининг мактуби сизга келган экан, менга билдирмабсиз. Қўмондонлик сизнинг ҳаққингиз бўла туриб, ортимда намоз ўқидингиз» дедилар.

(Жангда етакчилик қилувчи одам Намозда ҳам имомлик қиларди. Аввало имомликка амир, у бўлмаса волий ҳақли эди. Холид розияллоҳу анҳуни безовта қилган нарса шу эди. Аммо у киши «Умар розияллоҳу анҳу мени нега қўмондонликдан бўшатдилар?» деб сўрамадилар, халифанинг фикрига эътироз билдирмадилар. Чунки улар учун қўмондон ёки аскар бўлиш муҳим эмасди. Муҳими Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эди.)

Абу Убайда розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Аллоҳ сизни ҳам мағфират қилсин. Аллоҳга қасамки, бу ҳақида то бошқа одамдан эшитмагунингизча, ўзим айтмоқчи эмасдим. Ҳаммаси тугагунича сизни урушдан чалғитгим, фикрингизни бўлгим келмади. Сизга шуни билдирмоқчиманки, мен дунё султонлигини истамайман ва дунё учун ҳам амал қилмайман. Сиз кўриб турган бу борлиқ, мансаб заволга, тугашга учрайди. Биз эса биродарлармиз, Аллоҳнинг амрини амалга оширувчилармиз. Кишига динида (намозида) биродарининг етакчи (имом) бўлишининг зарари йўқ...»

Кейин Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қўшин олдига келиб, «Сизларга бу умматнинг энг ишончли кишиси қўмондон этиб тайинланди» дедилар.

Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу умматнинг энг ишончли кишиси Абу Убайда ибн Жарроҳ» деганлар.

Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан рози бўлсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа ndash Абу Бакр Сиддиқ.ndash Умар ибн Хаттоб ndash алФоруқ, яъни, ҳақ билан ботилнинг орасини ажратувчи.ndash Алий ибн Абу Толиб ndash Абу Туроб, давоми...

12214 11:00 / 09.05.2022
Бир куни Абу Муслим Хавлонийга хотини деди Уйда ун қолмаганАбу Муслимнинг ёнида пул йўқ эди. Шу боис, унга Мабодо, уйда ҳеч қандай пул қолмаганмиди деди. Йигирган давоми...

4295 15:03 / 28.05.2021
Ярмук жангида ислом қўшинларидан бир қанча отлиқлар орқада қолдилар. Кейин улар сафларнинг ортида турган аёлларнинг олдига келдилар. Отлиқлар орасида Абу Суфён давоми...

2779 16:41 / 21.04.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Мўминлар ичида Аллоҳга берган аҳдларига содиқ қолган эранлар бор. Бас, уларнинг аҳдига вафо давоми...

1780 19:30 / 24.05.2021