1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Бойликларини маккаликларга ташлаб келган Суҳайб

19:30 / 24.05.2021 1788 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

 

«Мўминлар ичида Аллоҳга берган аҳдларига содиқ қолган эранлар бор. Бас, уларнинг аҳдига вафо қилганлари ҳам, мунтазир бўлиб турганлари ҳам бор. Улар асло алмаштирмадилар» (Аҳзоб сураси, 23-оят).

Содиқ саҳобаи киромлар уруш пайтларида орқага чекинмасликка, майдондан қочиб кетмасликка, балки ўз жойида, душман қаршисида собит туришга ваъда берган эдилар. Улар ана шу ваъдаларига содиқ қолдилар. Шунингдек, улардан кейин келган тобеъинлар, табаъа тобеъинлар, солиҳ мўминлар Ислом учун жонларини бериш, бу йўлда молу жонларини фидо қилиш борасидаги аҳдларига содиқ қолиб, ўша аҳдларига вафо қилдилар.

Аҳдига содиқ қолган инсонлардан бири Суҳайб Румий розияллоҳу анҳудир.

Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Суҳайб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ҳижрат қилиб бормоқчи бўлганларида, Қурайш қабиласидан бир гуруҳ кишилар у кишининг йўлини тўсиб, Мадинага ҳижрат қилишга қўймадилар. Шунда Суҳайб розияллоҳу анҳу уловларидан тушиб, ўқдонларидаги ўқни олиб, «Эй қурайш жамоаси, орангизда энг моҳир мерганлардан бири эканимни биласизлар-а?! Аллоҳга қасамки, ўқдонимдаги барча ўқларни отиб бўлмагунимча бирортангиз менга яқинлаша олмайсизлар. Кейин қиличим билан, қўлимда қанчаси қолса, шунчаси билан чопаман. Сўнгра нимани истасангиз, қилаверасиз. Молим ва либосим Макканинг қаерида турганини айтсам, кетишимга тўсқинлик қилмайсизларми?» дедилар. Улар «Ҳа» дейишди. Кейин Суҳайб розияллоҳу анҳу Мадинага, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганларида, у зот алайҳиссалом у кишига «Савдо фойда келтирди, эй Абу Яҳё! Савдо фойда келтирди, эй Абу Яҳё!» дедилар. Бироздан сўнг Аллоҳ таоло: «Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлари бор» оятини нозил қилди.

Бошқа ривоятда «Савдо фойда келтирди, эй Суҳайб! Савдо фойда келтирди, эй Суҳайб!» деганлар.

Суҳайб розияллоҳу анҳу Маккада қилич ясар, бу касб орқали анчагина молу давлат тўплагандилар. Мадинага ҳижрат қилиб кетаётганларида ана шу касбларини ҳам, ундан топган барча бойликларини ҳам маккаликларга ташлаб кетган эдилар.

Аллоҳ ва Расулининг розилиги, муҳаббатини деб, молу давлатдан воз кечганлари оятда мақталиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан «Савдо фойда келтирди» дея эътироф этилмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Суҳайб розияллоҳу анҳунинг қилган ишлари у киши Мадинага етиб бормасларидан олдин Жаброил алайҳиссалом орқали етказилган эди.

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан, шу жумладан, Суҳайб Румийдан рози бўлсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
олтинчи мақола . . Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ куни одамларни давоми...

1020 16:00 / 01.08.2023
Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол розияллоҳу анҳуга .Ҳатто сен ҳам менинг гапимни хато санаяпсанми, эй қора хотиннинг ўғли,, дедилар. Билол розияллоҳу анҳу давоми...

2564 14:00 / 13.03.2023
ШАҲИДУЛ МЕҲРОББундан мақсад, ул улуғнинг учинчилари бўлган, хилм ва виқорда ниҳоятда гўзал намуна бўлган ва ҳамда тажовуз ва зулм туфайли намоз ўқиётган давоми...

24520 01:18 / 22.04.2017
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ҳазрати Алига халифа сифатида байъат қилинганидан кейин фитначилардан ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг қасосларини зудлик давоми...

1464 09:07 / 02.11.2023
Аудиолар

121476 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42975 14:35 / 11.08.2021