1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро Қуръон мусобақаси совриндори муносиб кутиб олинди

21:47 / 01.11.2021 1725 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистонда бўлиб ўтган «Қуръон баҳори» номли халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиб, учинчи ўрин билан тақдирланган эди. Ҳабибуллоҳ қори 2021 йил 1 ноябр куни юртимизга қайтиб келди.

Яқинда Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида янги очилган «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими юртимиз қориларини халқаро Қуръон мусобақаларига муносиб тарзда тайёрлаб боришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Жумладан, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномасида «диний таълим муассасалари талабаларининг халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этишини Халқаро алоқалар бўлими билан ҳамкорликда ўрнатилган тартибда амалга ошириш» ҳамда «диний таълим муассасалари талабаларининг Қуръони Карим ва тажвид бўйича билим савиясини халқаро даражага кўтариш юзасидан малакали мутахассислар билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш» тегишли бандлар билан белгилаб қўйилган.

Ушбу эзгу мақсад йўлида бугун илк қадамлар ташланди. Мазкур бўлим мудири Шайх Алижон қори ташаббуси ва тавсиялари асосида «Имом Бухорий» номидаги Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари орасида кичик танлов ўтказилиб, халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этадиган қорилар саралаб олинди. Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов ҳам мазкур танлов асосида сараланиб, Қирғизистонда бўлиб ўтган «Қуръон баҳори» номли халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун раҳбариятга тавсия қилинган эди.

Бугун вакилимиз зиммасидаги масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда Президентимизнинг ҳамда Муфтий ҳазрат бошчилигидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ишончини оқлади. Ҳабибуллоҳ қори халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этган 11 мамлакатдан ташриф буюрган қорилар орасида фахрли учинчи ўрин билан тақдирланди.

Шубҳасиз, бу ғалаба диний соҳадаги ислоҳотларнинг самараси! Бу ғалаба — Янги Ўзбекистоннинг янги манзараси!

Аллоҳ таоло бундай ғалабаларнинг сонини ва сифатини янада зиёда қилсин! Динимиз учун ислоҳотлар олиб бораётган раҳбарларимизга Аллоҳ азза ва жалланининг Ўзи мададкор бўлсин!

Манба: AlQuran.uz

Мавзуга оид мақолалар
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму давоми...

1386 15:19 / 16.08.2021
Жорий йилнинг 2531 октябр кунлари Татаристондаги Болгар ислом академияси Ислом маданиятини қўллабқувватлаш жамғармаси кўмагида .Россия мусулмонларининг диний давоми...

977 10:18 / 18.10.2021
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида қурилган масжид яқин келажакда Ҳиндистонда очилади.Мусулмонлар масжиди Ҳиндистон ярим ороли давоми...

1736 11:00 / 30.09.2021
Яратганга шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари бардавом бўлмоқда.Тошкент вилояти Бекобод шаҳар давоми...

2275 10:04 / 09.10.2018
Аудиолар

120735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42297 14:35 / 11.08.2021