1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Муносабат: Оқим тарафдори дейилган имом ноиби аслида бошқа касб эгаси бўлган

12:51 / 01.11.2021 1926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жорий йилнинг 31 октябр куни расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда «Жиҳодчилар» тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди» сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда ёзилишича, Қашқадарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Аниқланишича, улар «Жиҳодчилар» оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.

Мазкур хабарга кўра, гуруҳнинг 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар борлиги айтилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасадди идоралар билан олиб борган мулоқотлари натижасида, ушбу хабарда гуруҳ аъзолари қаторида келтирилган масжид имом ноиби аслида бошқа касб эгаси экани маълум бўлди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги мураккаб даврда хушёрлик ва огоҳлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа эканини теран англаган имом-хатиблар, имом ноиблари ва диний соҳа ходимлари бузғунчи ғояларга қарши кураш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Ўз навбатида, ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлиши, шунингдек, Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланганини алоҳида таъкидлаймиз.

Халқимиз, айниқса ёшларни Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали дин ниқобидаги шахсларни жиҳод, ҳижрат тушунчаларини ўзларининг ботил даъволарига мослаб талқин этаётган даъватлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Таниқли мисрлик ёзувчи, журналист, доктор Абдулваҳҳоб Мутовеъ раҳимаҳуллоҳнинг электрон почтасига келган ибратли қиссани сиз азиз ўқувчиларга тақдим этамиз. давоми...

5669 10:25 / 24.02.2022
302. 221. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Қўшниси унинг ёмонликларидан эмин бўлмаган киши ҳақиқий мўмин бўла олмайди,.Шарҳ Демак, киши ҳақиқий мўмин бўлиши учун давоми...

5286 08:53 / 01.06.2021
1947 йилда Қоҳирадаги шифокорлардан бири Молик ибн Набийга мактуб йўллаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Қуръони Каримни таърифлаб бир китоб ёзиб давоми...

2367 11:00 / 07.03.2022
Жанубий Кореяда пул ўтказмалари тизимида иш бошлаганимдан бери кунига ўттизга яқин киши билан мулоқотга киришишга мажбур бўламан. Баъзилари билан юзмаюз давоми...

2305 17:00 / 02.03.2022