1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мулоҳаза

11:30 / 29.10.2021 2005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

• Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. «Ундай қилардилар, бундай кулардилар» дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида ҳурмат қилинмайди.

• Маййитни қабрга қўяётганда, «Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар» дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

• Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, «Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна ҳам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Маҳрамлари қолинглар» дейилади. Аммо ўша аёлнинг ҳаётлик чоғида маҳрамлари у кишини шунчалик эҳтиёт қилиб, номаҳрамлардан яширишмайди.

• Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулмлар, хақоратлар қилинади, хўрланади.

• Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси шариат кўрсатмасига мувофиқ ҳамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ҳовлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш ҳолда ўтириш ҳам, бақир-чақир, сўкиниш ҳам бўлмайди.

Аммо орадан бир неча кунлар ўтгач, бундай муҳит ўрнини ҳамма билган аввалги ҳолат эгаллайди. Аёлларнинг сатри авратда бўлиши, эркакларнинг тескари қараб туриши тезда эсдан чиқарилади.

• Бозорда сотувчи билан савдолашаётган пайтингизда, у «Фақат сизга нархидан ўтиб бераман» дейди. Бу каби гапларнинг аксари ёлғон бўлиб, савдонинг баракаси йўқ бўлишига, пулнинг ҳалоллигига футур етишига сабаб бўлади.

• Ишхонадагиларга, кўчадагиларга хушмуомала бўлиб, кўпинча уйга келганда оила аъзоларга қовоқ уйиб, бақириб, қўпол гапирилади.

• Кўчада бирор танишни учратиб қолса, шошиб турган бўлса ҳам «Уйга ўтинг, чой тайёр эди» дейилади. Бу гап кўпинча носамимий тарзда, одат бўлиб қолгани учун айтилади.

• Уйда баъзан онамиз билан гаплашаётганимизда, «Сиз ундай дедингиз, бундай қилмаслигингиз керак эди» каби қўпол, кесатиқли, маломат оҳангида гапирамиз. Ўша аёл биз чақалоқлигимизда, йўргакда ётиб, ўзимиз еёлмайдиган, туролмайдиган, ҳожатга боролмай, йўргагимизга иш бажариб қўйганимизда, сут берган, жирканмасдан тагимизни тозалаган, ярим кечаси йиғлаб қолсак, ўрнидан туриб бизга қарашга эринмаган онаизоримиз эканини унутиб қўямиз.

• Баъзилар эса она деганда оппоқ кўйлак ва рўмолдаги, нуроний аёлни кўз олдига келтиришар экан.

• Дўстим, сизни туққан, боққан, энг яхши таом, ичимлик ва либосни сизга илинган, ҳали ҳам ишдан кеч келсангиз, ухламай, ҳавотирда кутиб ўтирадиган аёл онангиз эканини, у инсонга оғайниларингизга қиладиган қўпол муомалани қилиб бўлмаслигини, у сизнинг ширин сўзингизга, хушмуомалангизга муштоқ эканларини унутманг!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади .Банда бой бўлиши учун бир тижорат ёки амирликни қасд қилади. Аллоҳ таоло фаришталарига айтади У бандамни ундан буриб давоми...

2751 11:00 / 05.05.2023
15581603 йиллар орасида қарийб 45 йил давомида Англия ва Ирландия қироличаси бўлган Елизавета I ҳақида қизиқ маълумотлар бор экан. Ушбу маълумот рус тилидаги давоми...

1316 11:32 / 05.12.2023
Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Ўшандаги унинг мавқесини давоми...

2580 14:00 / 17.06.2022
Hilolnashrrdquo нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Сулаймон қори даданинг ўғиллари Зикруллоҳ домла Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта давоми...

3625 11:21 / 05.09.2018