1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Исломда шахсий гигиена

11:32 / 05.12.2023 1312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1558-1603 йиллар орасида қарийб 45 йил давомида Англия ва Ирландия қироличаси бўлган Елизавета I ҳақида қизиқ маълумотлар бор экан. Ушбу маълумот рус тилидаги википедиядан олинди. Маълумот қуйидагича: 
«Из-за сильного увлечения королевы сладким, а также отсутствием личной гигиены, характерной для всей Европы того времени, её зубы к концу жизни были в весьма плачевном состоянии — большинство попросту сгнило». 


Таржимаси: «Қироличанинг ширинликларга бўлган кучли иштиёқи, шунингдек, ўша пайтда бутун Европага хос бўлган шахсий гигиенанинг йўқлиги туфайли унинг тишлари умрининг охирига келиб жуда аянчли аҳволга келиб қолганди. Уларнинг кўп қисми шунчаки, чириб кетган».


Ушбу иқтибосда эътиборни тортган нарса «ўша пайтда бутун Европага хос бўлган шахсий гигиенанинг йўқлиги туфайли» деган жойи бўлди. Эътибор беринг, бу ерда бор-йўғи 400 йил олдинги ҳолат ҳақида сўз боряпти. Бор-йўғи тўрт аср олдин шундай буюк ва довруғи оламни қоплаган Англиядек жойда ва бутун Европада шахсий гигиена тушунчаси бўлмаган. Европа давлатлари қироличалари ўз суратларини чиздирар экан, кўп ҳолларда тишини кўрсатмаган. Чунки, табассум қилса, қўрқинчли манзара юзага келган.


Иқтибосда келтирилган шахсий гигиена ҳақидаги сўзлар мусулмонларнинг сўзи эмас, балки айнан европаликлар ва ўзга дин вакилларининг эътирофларидир.


Европа ҳаётига ошиқ бўлган одамларнинг ихлосини қайтариш ниятимиз йўқ. Аммо, шуни айтиш лозимки, Европа ўта қоронғу даврларни бошидан кечирган. Неча асрлар давомида жаҳолат зулматлари ичра ҳаёт кечирган. Бугун ҳар қадамда такрорланадиган инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқи деган нарсалар бир чеккада турсин, шахсий тозалик ҳам ночор аҳволда бўлган ёки умуман бўлмаган. 


Маълумки, исломда шахсий ва умумий тозалик масаласи энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Поклик иймоннинг ярми, тозалик иймондандир, деган сўзлар, Аллоҳ таоло пок юрувчи кишиларни яхши кўриши ҳақидаги оятлар, кунда беш вақт намоз ўқиш учун сув билан таҳорат олиш, ҳафтада бир марта ғусл қилиш, жинсий алоқадан сўнг чўмилиш ва бошқа қатор исломнинг тамойиллари, шу жумладан, мисвокка бўлган тарғиб ва бошқалар сўзимизнинг ёрқин далилидир. 


Мутахассисларнинг таъкидлашича, оғиз бўшлиғи чучук сув билан доимий равишда ҳўлланиб туриши ҳам кариеснинг олдини олади. Чунки, тишлар ҳўлланганда уларга ёпишган егулик ва бошқа моддалар ювилиб кетади. Шу билан уларнинг тиш юзасида оксидланиши озаяди. 


Энди бир кунда ўртача беш маҳал таҳорат олганда оғиз бўшлиғи уч мартадан чайиладими? Шунинг ўзи тиш соғломлигига катта фойда келтиради. Бунга мисвок билан тишларни тозалашни ҳам қўшсак Ислом дини шахсий гигиена масаласига ва айниқса оғиз бўшлиғи гигиенасига нақадар катта аҳамият қаратганини англаш қийин эмас.


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичгач, сув келтиришларини буюрдилар. Ва (мазкур сув билан) оғизларини чайқадилар. Сўнгра, «унинг ёғи бор», дедилар.


(Имом Муслим ва Термизий ривоятлари. Ҳадисни Имом Бухорий ҳам бироз ўзгача лафзда ривоят қилганлар). 


Ҳадиси шарифда зикр этилган воқеада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичгач, сув билан оғизларини мазмаза қиладилар ва бунинг сабаби ўлароқ сутда ёғ борлигини айтадилар. 


Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишлари билан сут ичгандан сўнг оғизда қолган ёпишқоқ қолдиқни шу тариқа кетказиш ва оғиз бўшлиғини тозалаш мустаҳаб ва марғуб иш эканига ишора қилганлар. Зеро, мазкур ёғ қолдиғи оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлишига ёхуд тишлар мустаҳкамлигига зарар етишига сабабчи бўлиши мумкин. Шу боис ҳам аҳли илмлар сут ичгандан сўнг сув билан оғиз чайқашни мустаҳаб санаганлар. Яна бир тоифа уламолар эса ушбу ҳадиси шарифдан келиб чиқиб нафақат сут, балки, ҳар қандай ёғли таом ва ичимликдан сўнг ҳам оғизни сув билан чайқашни мустаҳаб иш эканини таъкидлайдилар.


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бировларнинг ҳақидан уриб қолиш ўғирлик, хиёнат ва ҳаром ейишнинг бир кўриниши бўлиб, бу ишни қилганларга Аллоҳ .вайл, билан таҳдид солди. Вайл ndash шиддатли азоб, давоми...

1103 16:00 / 06.02.2023
350. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани юборди. У.Қаерга давоми...

4805 14:00 / 15.05.2021
Малкольм Икс қамоқдан чиққач, бутун куч ва қувватини Америка Қўшма Штатларидаги қора танлилар муаммосини ўрганишга ва ҳал қилишга қаратди. У ўзининг таржимаи давоми...

1347 14:00 / 31.07.2023
Роббимиз Аллоҳ оламларнинг Роббидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом оламларга раҳматдир. Китобимиз Қуръон барча замонлар ва барча маконларнинг китобидир. давоми...

1718 17:06 / 27.01.2022