1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳнинг динини маҳкам тутинг!

19:50 / 26.10.2021 1991 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقًا يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُم بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِندِ اللّهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِندِ اللّهِ وَيَقُولُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

Аллоҳ башар учун китобни, ҳукмни ва нубувватни берганидан сўнг у одамларга: «Аллоҳни қўйиб, менга банда бўлинглар», дейиши асло мумкин эмас. Лекин: «Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида роббонийлар бўлинг», - (дейди). (Оли Имрон сураси, 79 оят).

Маълумки, насоролар Аллоҳ уларга юборган пайғамбар – Ийсо алайҳиссаломни «худо» деб эътиқод қилганлар ва қиладилар. Уларга «Нимага Ийсони худо дейсизлар?» – дейилса: «Ўзи айтган, бизни ибодатини қилишимизга буюрган», – дейишади. Аҳли китоблар билан бўлган тортишувларда бу масала ҳам қўзғалган бўлиши турган гап. Бу мақомда ҳақиқат нимада эканини ушбу оят баён қиляпти.

Пайғамбар Аллоҳни энг яхши таниган ва ўзининг бандалигини чуқур тушуниб етган банда бўлади. Акс ҳолда пайғамбар бўла олмайди. Бу ҳақиқатни тушуниб етмаган, Аллоҳ таолони танимаган одамдангина «Менга ибодат қилинглар», деган гап чиқиши мумкин. Аммо:

«Аллоҳ башар учун китобни, ҳукмни ва нубувватни берганидан сўнг у одамларга: «Аллоҳни кўйиб, менга банда бўлинглар», дейиши асло мумкин эмас».

Пайғамбар киши одамларни Аллоҳга банда бўлишга чақиришни ўзининг бош вазифаси деб билади. Пайғамбар одамларга:

«Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида роббонийлар бўлинг», – (дейди)».

«Роббоний» сўзи Роббга нисбат берилган бўлиб, «Аллоҳнинг динини маҳкам тутувчи» деган маънони билдиради. Уларнинг роббоний бўлишларига асос одамларга китобни ўргатганлари ва ўзлари ҳам ўрганганликларидир. Бу эса роббонийликнинг чуқур илм асосида келиб чиқишини билдиради.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Зумар сурасида шундай марҳамат қилади Менинг номимдан айт .Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг давоми...

4092 06:04 / 17.11.2018
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Сен .Сизларга ана шулардан ҳам яхшироғининг хабарини берайми Тақво қилганларга Робблари давоми...

3738 17:00 / 02.12.2020
Аллоҳ таоло Қалам сурасида шундай марҳамат қилади Ва албатта, сен буюк хулқдасанrdquo 4оят.Бу ояти карима Набий алайҳиссалом учун катта баҳодир. Аввало, ўтган давоми...

2679 19:30 / 05.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда давоми...

2204 19:00 / 14.12.2021