1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кутганим сиз, ё Расулуллоҳ!

20:55 / 11.10.2021 1427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кутиш гоҳ саодат, гоҳи муаммо,
Кўзларда баъзида йилтиллайди дур.
Бу бахтми, бахтсизлик кишига аммо,
Кимни, ниманидир кутмоққа мажбур.

Оч қолган фақирнинг кутгани емиш,
Бир бурда нон унга шоҳона таом.
У бутун роҳатни тўқликда демиш,
Бармоқча гўшт бўлса –бойлик батамом.

Етимлар йиғлагай ҳайитми, тўйми,
Отасин ва ёхуд онасин излар.
Ўртоғин ҳар куни бир баланд бўйли,
Дадаси кўтарса, у зумда музлар.

Ёшлик кўчасининг бебош четида,
Ошиқ маъшуқасин йўлин пойлайди.
Ишқи тўлқинланар бутун этида,
Ёрдадир хаёли, уни ўйлайди.

Ҳа, шундай илинж бор, умид бор, завқ бор,
Кутиш фурсатидан яралгандай оҳ.
Ё қувонч яралган, билмоғим душвор,
Менинг кутганим сиз, ё Расулуллоҳ!

Бутун оламларга раҳмат пайғамбар,
Ҳов етим боладек излаганим Сиз.
Келинг, бошим силанг, бир олинг хабар,
Кўзларим олдини босиб кетди ис.

Қорним тўқ, қалбим оч, юзим яланғоч,
Шубҳасиз, энг фақир ўзимман, демак.
Пешонамни силанг – бу менга зўр тож,
Қандайин толедир Набийдан кўмак. 

Сизга дил боғладим, йўл боғлолмадим!
Боғлаганим бўйи кипригимга тенг.
Муҳаббат шартини мен оқлолмадим,
Севгиси уятли умматингиз мен.

Марҳабо, руҳимнинг ҳушёр табиби,
Минг жонлар фидодир жонга келсангиз.
Битта ўтинчим бор, Аллоҳ Ҳабиби,
Кўнглимни Роббимга боғлаб берсангиз.

Ўзингизга боғланг, боғланг суннатга.
Дил ушбу истакнинг абадий қули.
Раҳматлар ёғдидар бутун умматга,
Хуш келибсиз Ҳақнинг буюк Расули!

                                                                                                      Ўткирбек Муҳаммадсобир

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи мақолаҚуръони Каримда вақт неъматининг улуғлиги, қадрининг баландлигига далолат қилувчи кўплаб оятлар ворид бўлган.Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай давоми...

2021 13:50 / 18.07.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам, Тин сураси, 12 оятлар.Аллоҳ фақат улуғ нарсалар номи билан қасам ичади. давоми...

3538 11:11 / 30.09.2020
Маймун ибн Меҳрон ҳикоя қилади .Абдулмалик ибн Марвон Мадинага келди. Эрталаб уйғонгач, қоровулига .Масжидга кириб қара, кимдир бор бўлса, у билан суҳбатлашаман,, давоми...

1822 07:10 / 08.05.2019
Бир зоҳид ҳузурига келган бир кишидан .Сени бу ерга нима бошлаб келди, деб сўради. У .Сенинг зоҳидлигингни эшитиб қолдим,, деди. Зоҳид .Мендан ҳам зоҳидроқ одамни давоми...

2109 08:00 / 03.07.2020