1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Солиҳларга ҳурмат

07:10 / 08.05.2019 1832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маймун ибн Меҳрон ҳикоя қилади: «Абдулмалик ибн Марвон Мадинага келди. Эрталаб уйғонгач, қоровулига: «Масжидга кириб қара, кимдир бор бўлса, у билан суҳбатлашаман», деди. Қоровул бориб қараса, масжидда Саъид ибн Мусайябдан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Қоровул уни қўли билан ишора қилиб чақирди. Саъид қимирламади. Қоровул унинг олдига бориб, шундай деди:

– Сенга ишора қилганимни кўрмадингми?

– Гапир, нима ишинг бор?

– Мўминларнинг амири уйғонди. Менга: «Масжидга кириб қара, кимдир бор бўлса, у билан суҳбатлашаман», деди.

– Мен унинг суҳбатдоши эмасман.

Қоровул чиқиб, халифага: «Масжидда фақат битта чол бор экан. Унга ишора қилсам, турмади. Олдига бориб, мени мўминларнинг амири: «Масжидга кириб қара, кимдир бор бўлса, у билан суҳбатлашаман», деб жўнатди», дедим. У бўлса: «Мен мўминлар амирининг суҳбатдоши эмасман», деди. Шунда Абдулмалик ибн Марвон: «У Саъид ибн Мусайяб экан. Уни тек қўй», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юсуф ибн Асбот айтади .Масжидда эдим. Суфён Саврий менга .Эй Юсуф, таҳорат қилишга тоза сув олиб келгин,, дедилар. Сувни мендан ўнг қўл билан олиб, чап қўлларини давоми...

2841 08:00 / 16.03.2020
Халқимизда бир нақл бор.Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол,.Бундан кўриниб турибдики, .тирноқ, биз учун азалазалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб давоми...

3783 11:10 / 21.08.2019
Суфён ибн Ҳусайн айтади .Умар ибн Абдулазиз бир куни йиғлаб уйғонди. .Эй мўминларнинг амири, сизга нима бўлди, дейишди. .Тушимда бир чолни кўрдим, у менинг олдимга давоми...

1511 09:08 / 08.12.2019
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб .Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча давоми...

5114 12:00 / 17.03.2019