1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Энг китобхон миллат бўлайлик! (биринчи мақола)

17:41 / 05.10.2021 1526 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

GfK халқаро тадқиқот институти ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 2016 йили дунёнинг энг китобхон миллати хитойликлар бўлишди. Сўровномага жавоб берган хитойликларнинг 70 фоизи ҳар куни ёки ҳар ҳафтада ақалли бир марта китоб ўқишини таъкидлаган. Иккинчи ўринни россиялик (59 фоиз), учинчи ўринни испаниялик (57 фоиз) китобхонлар эгаллашди. Ушбу институт томонидан аввалги йилларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳиндистонликлар (ҳафтасига 10,7 соатни китоб ўқишга сарфлайдилар), таиландликлар (9,4 соат) ва хитойликлар (8 соат) энг кўп китоб ўқувчи давлатлар рейтингида пешқадам эдилар.

Бизда-чи? Аҳолимизнинг қанча қисми ҳар куни ёки ҳафтасига ақалли бир марта китоб ўқийди? Ҳафтасига қанча соатни китоб ўқишга сарфлаймиз? Менимча, умумий аҳолига нисбатан натижаларимиз қониқарли чиқмаса керак…

Жамиятимизда китобхонликнинг юксалишига тўсқинлик қилувчи бир қанча сабаблар мавжуд:

– китоб маҳсулотларининг нисбатан қимматлиги (ривожланган давлатларда ойлик даромад миқдорига нисбатан китобга сарфланадиган маблағ фоизи кам);

– ҳар томонлама профессионал нашриёт ва матбаа корхоналарининг камлиги (қоғоз ва матбаа маҳсулотлари ва техникасини эркин импорт қилиш, ўзаро рақобатнинг ўсиши китобларнинг нархи ва сифатига ижобий таъсир этади);

– имло билан боғлиқ муаммолар «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги Қарорга кўра, янги алифбога босқичма-босқич ўтилиб, бу иш 2010 йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ тугалланиши керак эди. Амалда эса ҳамон кирилл ёзувидан фойдаланяпмиз. Орада кирилл ва лотинда ўқийдиган авлодлар орасида тафовут пайдо бўлган)…

«Очиқ кутубхона» ташкил этамизми?

Ҳозир китобхонлар учун барча шароитлар мавжуд. Бир маълумотни қидириш учун соатлаб энциклопедия титкилашга ҳожат йўқ. Интернетга кириб, исталган маълумотни сониялар ичида топиш мумкин. Электрон кутубхоналар ташкил этилиши билан китобларни ҳам қисқа муддатда қўлга киритиш ва мутолаа қилиш осонлашди. Аввалгидек кутубхонага бориш, аъзо бўлиш, китобга буюртма бериш, топиб олиб келгунларигача кутиш, расмийлаштириш каби вақтталаб даҳмазаларга ҳожат қолмади.

Албатта бу жараён кутубхоналарга борувчиларнинг камайишига ҳам сабаб бўлди. Нима қилиш керак? Агар китобхон кутубхонага келмаса, кутубхона китобхонларга бориши керак. Дунёнинг энг катта кутубхоналари китоб фондлари электронлаштирилиб, онлайн ўқиш имконияти тақдим этилган. Яқинда Туркиядаги барча қўлёзма асарлардан нусха кўчириш бепул бўлганлиги хабари тарқатилди. Кутубхоналар ва жамоат ташкилотлари шаҳар ва қишлоқларнинг гавжум жойларида, транспорт бекатларида мутлақо бепул халқ кутубхоналарини ташкил этилмоқда.

Ўтган йили озарбойжонлик ҳамкасбларим ажойиб янгиликни етказишди. Қардошларимиз давлат кутубхонасидан айри ҳолда, турли қоғозбозликдан холи, ҳафтанинг 7 куни, 24 соат фаолият юритадиган халқ кутубхонасини очибди. Кутубхона Боку шаҳрининг Хоқоний кўчасида, соя-салқинда жойлашган. Хиёбонда китоб жавонлари ўрнатилган. Ўқиш ва мулоқот учун қулай курсилар жойлаштирилган. Кечаси фонус ёруғида мутолаа қилиш мумкин.

«Мен ўқидим, сен ҳам ўқи» шиори остида фаолият юритувчи бу мўъжаз зиё масканига Озарбойжон миллий кутубхонаси дастлаб 1500 китоб тақдим этган. Ҳозирда китоблар сони 4000 га етибди (Мақола бундан тўрт йил аввал ёзилгани ҳисобга олинса, бугунги кунда китоблар сони бир неча мингдан ошиб ҳам кетгандир – таҳририят).

Кутубхонадаги турли мавзулардаги китобларни исталган пайт бориб ўқиш, уйга вақтинча ёки доимий олиб кетиш мумкин. Уйга олиш учун сиз ҳам кутубхонага бир китоб тақдим этишингиз керак. Шунингдек, ўқиб бўлинган китобларни ҳам очиқ кутубхона фондига ҳадя қилиш мумкин.

Бу масканда муаллифлар, олим ва ёзувчилар билан учрашувлар ўтказилиб, имзо кунлари ташкил этилар экан.

Менимча, бизда ҳам бу лойиҳани қўллаб кўрса бўлади. Ҳозир аксар тараққий этган давлатларда халқни босма китоблар ўқишга қайтариш мақсадида мана шундай буккроссинг ҳаракати кенгаймоқда.

(Давоми бор)

Давронбек Тожиалиев

«Ҳилол» журналининг 9(30) сонидан олинди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Австралияда қадоқланадиган ушбу маҳсулот этикеткасига Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилмаrdquo деб ёзилиб, остига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2251 11:00 / 01 февраль
Эй иймон келтирганлар Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. давоми...

4960 16:00 / 29.06.2021
Бир танишим ҳикоя қилади.Қишлоғимизда тарихдан дарс берадиган бир муаллим бўларди. Жуда илмли, ҳалим инсон эди. Муаллим ёшлигидан китоб йиғар, баъзан кутубхонадан давоми...

2272 11:00 / 18.08.2023
Бугунги кунда мнемоника атамаси билан юритиладиган эсда сақлаб қолиш маҳоратлари ўйлаб кўрсак қадимдан исломий билимларда жуда кенг кўламда қўллаб келинган давоми...

2928 16:00 / 08.12.2023
Аудиолар

121603 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43068 14:35 / 11.08.2021