1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳ таолонинг махфий сифатлари

09:00 / 10.09.2021 1495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳужжатул-ислом Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар:

Аллоҳ таолонинг сифатлари борасида ҳам аксар инсонлар идрок қилолмайдиган махфий нарсалар бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг сифатлари ичидан фаҳмлар учун зоҳир, тушунарли бўлганларинигина зикр қилганлар. Буларга илм, қудрат ва бошқаларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Сабаби, инсонлар ўзларининг илм ва қудратлари билан Аллоҳ таолонинг илм ва қудрат сифатлари ўртасида қайсидир маънода муносабат борлигини гумон қиладилар ва шу йўл билан Аллоҳнинг сифатларини тушунадилар.

Зеро, инсонларда ҳам илм, қудрат деб номланадиган сифатлар мавжуд. Буни улар қиёслаш, деб ўйлайдилар.

Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг сифатлари орасидан бандаларнинг сифатлари билан ҳеч қандай муносабати йўқларини зикр қилганларида, бандалар тушунмаган бўлишарди.

Масалан, ҳалол оилавий муносабат лаззати ҳақида ёш болага ёки бундай муносабатга ноқобил кишига айтилса, бу лаззатни у фақат ўзи идрок қила оладиган емиш лаззатига қиёслайди ва уни шу муносабат орқалигина тушуна олади.

Ҳақиқатда олиб қаралганда, бундай тушунишни тушуниш деб бўлмайди.

Аллоҳ таолонинг илми, қудрати билан банданинг илми, қудрати ўртасидаги фарқ муошарат лаззати билан ейиш лаззати ўртасидаги фарқдан улкандир.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, инсон ўзини ва ўзидаги сифатларни ўзида жорий мавжуд бўлиб турган ёки олдин бўлиб ўтган ҳолатлар, ҳиссиётлар орқали билади, англайди.

Кейин шунга қиёсан ўзгалардаги бундай сифатларни тушунади. Сўнгра икки сифат ўртасида шараф, камолот жиҳатидан тафовут борлигини тасдиқлайди. Демак, инсон феъл, илм, қудрат ва ўзида мавжуд бошқа сифатларнигина Аллоҳ таолога исботлашга қодир.

Бунда инсон Раббисининг сифатлари мукаммалроқ ва шарафлироқ эканини тасдиқлайди. Бироқ, банданинг ҳаёллари ва тасаввурлари кўпроқ ўзи сифатлари атрофида айланади, Рабб таолога хос бўлган улуғлик сифатларини англай олмайди. 

Шу сабабли ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўз-Ўзингга сано айтганингдек, мен Сенга сано айтолмайман”,-деганлар. Бунинг маъноси, идрок қилганимни айтиб беришдан ожизман, дегани эмас. Балки бу Ҳақ жалолатининг моҳиятини идрок этиш борасида ноқисликни эътироф этишдир.

Шунинг учун ҳам баъзи уламолар айтадилар: “Аллоҳ таолони Ўзидан бошқа ҳеч ким ҳақиқатан таний олмайди”.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Махлуқотлар учун Ўзининг маърифатига эриштирадиган бирор йўлни очиб қўймаган, балки фақат ва фақат маърифатдан ожизликни эътироф этишни маърифат эшиги қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”.

«Қавоидул-ақоид» китобидан.

Мубашшир Аҳмад телеграм саҳифасидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Алҳамдулиллаҳ, доимо халқ орасида юрамиз, кечаю кундуз одамлар билан мулоқотда бўламиз. Кимнингдир ҳаёт тарзидан хурсанд бўлсак, кимларнингдир дунёқарашидан давоми...

3626 18:06 / 21.05.2018
Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина давоми...

4307 14:06 / 07.03.2018
Бизнинг кунларда бошқа, янада оддий рибонинг таснифлари кенг тарқалган ссуда рибоси рибо алдуйун ва савдо рибоси рибо албуйу.Ссуда рибоси насия рибосининг икки давоми...

3187 11:00 / 21.11.2021
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг насроний қўшниси бор эди. У баландроқ ерда ҳожатхона қурган эди. Ҳожатхонадан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг уйига нажосат сизиб давоми...

1227 12:04 / 10.01.2023
Аудиолар

121447 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42943 14:35 / 11.08.2021