1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Диннинг бари хулқдир

12:04 / 10.01.2023 1225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг насроний қўшниси бор эди. У баландроқ ерда ҳожатхона қурган эди. Ҳожатхонадан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг уйига нажосат сизиб чиқар эди. Ҳасан Басрий нажосатга бир идиш қўяр, кечаси тешикдан нажосат сизиб чиқиб идишни тўлдирар, Ҳасан Басрий уни тўкиб келиб яна жойига қўяр эди.
Мана шу ҳолатда йигирма йил ўтди. Бир куни Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бемор бўлди. Насроний қўшниси уни кўргани келди. Юқоридаги ҳолдан воқиф бўлди. Насроний Ҳасан Басрийдан сўради:
- Қачондан бери бу азиятга чидаб келяпсизлар?
- Йигирма йилдан бери!
Насроний деди:
- Қасам ичаманки, бу дин ахлоқ динидир. Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг расули эканлигига гувоҳлик бераман!
Бу дин модомики, мусулмоннинг руҳига сингиб кетар экан, буюк дин эканлигини намоён қилаверади. Соҳибини нуроний бир хилқатга айлантиради. Магнит темир қириндиларини ўзи томон тортгани каби у ўзга қалбларни ўзи томон торта бошлайди!
Саҳобалар Шомни фатҳ қилганларида ўша ерлик насронийлар саҳобаларнинг хулқини кўриб:
«Қасамки, булар ҳаворийлардан яхшироқдир!», дейишган эди.
Мукофотнинг энг яхшиси сенга ғанимларинг берадиган мукофотдир!
Франциялик мутафаккир ва юрист Доминик Сурдель ўзининг «Ислом» номли китобида келтиради:
«Ислом ҳақиқий фазилатларни, хусусан, ижтимоий фазилатларни амалда қўллаганини инкор қилишнинг имкони йўқ. Бу Қуръоннинг чақириғига лаббай дейишдир!»
Уильям Дюрант ўзининг «Маданият қиссаси» номли китобида келтиради:
«Мусулмонлар савдо хулқида, аҳдига вафо қилишда ва бошқалар билан тузадиган шартномаларидаги ихлосида масиҳийлардан анча юқори эди!».
Британиялик ёзувчи Томас Арнольд ўзининг «Исломга даъват» китобида ёзади:
«Насроний жангчилар Шом диёрида мағлуб бўлишгач, кечагина уларга ашаддий душман бўлган мусулмонлардан ўзга меҳрибон топа олишмади. Улар ўз диёрларида топмаган қадрни мусулмонлардан топишди ва шу сабаб исломга киришди!».
Франциялик ҳарбий ёзувчи Генри де Кастриес ўзининг «Ислом, фикр ва ғоя» китобида айтади:
«Мусулмонларнинг масиҳийларга қиладиган муомаласи уларнинг қўполликдан юксак эканлигига, гўзал муомалалик эканлигига, мулозамати юмшоқлигига далолат қилади. Бу ҳақиқатга ҳеч ким тил теккиза олмайди!».
Буларнинг баридан гўзали ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг гапидир:
«Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзса демак динда ўзибди!».
Шахсан мен мусулмон бўлмаган кишиларнинг гўзал хулқли бўлишини тушунишим мумкин. Чунки бу соф табиатнинг асаридир. Барча пайғамбарлар бунга чақирган. Аммо мусулмон бўлатуриб ахлоқи бузуқ бўлишни ҳеч ҳазм қила олмайман!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.Мен ундан сўрадимУ хиёнат қилдимиУ деди давоми...

1350 11:00 / 24.07.2023
quotАллоҳу Таоло quotМени бандам қандай тасаввур қилса шундай бўламан, у Мени эслаганда Мен уни ёнида бўламан. У Мени дилида эсласа Мен ҳам уни ичимда эслайман, жамоа давоми...

4888 16:31 / 10.08.2017
иккинчи мақола Ҳавозин жанги кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларида келар эканлар, .Анан Набиййу ла казиб,Ана ибн Абдилмутталиб,.Мен давоми...

786 14:15 / 05.09.2023
Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир.Чиндан ҳам, Аллоҳ таоло баракотли ва улуғ Зотдир.Ана шу давоми...

3546 18:34 / 26.02.2018
Аудиолар

121419 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42917 14:35 / 11.08.2021