1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Эйнштейндан 13 аср олдин...

09:00 / 29.08.2021 3475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган аср бошларида Эйнштейн умумий нисбийлик назариясини эълон қилди. Унда тортишиш, тезлик ҳамда вақтнинг буларга алоқаси ҳақида сўз юритилган. Соҳа олимларининг фикрича, шу назария орқали вақтнинг ўзгариши ҳақида илк бор сўз юритилган. Яъни, вақт ўзгармас, собит шаклда ўтмайди, балки тезлик, тортишиш кучи ва макон ўзгариши билан вақт оқими ҳам ўзгаради дейилган.

Масалан бугун сайёрамиздаги бир сутка 24 соат бўлса, қора туйнукда ундоқ эмас. Ҳаракатланаётган жисм тезлашса унда вақт қисқаришни бошлайди ва унинг тезлиги ёруғлик тезлигига етганда вақт тўхтайди. Сайёрамиздаги бир кун бирорта юлдузда бир соат бўлиши мумкин. Бу ўша юлдузнинг тезлиги ва тортишиш кучига боғлиқ. Шундай қилиб вақт ўзгариб турадиган нарса. Бу фикрни илк бор Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир соатдек, бир соат гўё хурмо барги ёнгунча (муддатдек) бўлиб қолади”.

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вақт оқимининг ўзгариши ҳақида сўз юритиб, уни қиёмат қоим бўлишига боғлаганлар. Бугун олимлар вақт ўзгарадиган нарсалигини, у қисқариб бораётганини таъкидлаётган бўлсалар, бу қиёмат яқинлигига далолат қилади. бу эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидандир. Мазкур ҳадисдан замон ўтиши билан вақт оқимининг ўзгариши ҳақидаги маълумотни ҳам оламиз. Бугунги кунимиз ҳисоби бўйича сайёрамизда бир йил 365 кун, миллиард йил олдин ундоқ бўлмаган, балки бугунгидан узунроқ бўлган. Демак вақт қисқаришда, яқинлашишда давом этмоқда, биз охири қиёматга етиб борамиз.

Бугун биз юқоридаги ҳадисдан келиб чиқиб дунёга янги назарияни тақдим этамиз. Бу вақт оқимининг, физиклар ўйлаганидек, собит, ўзгармас эмаслиги, балки ўзгарувчанлигидир.

Ана шунга биноан ёруғлик тезлиги ҳам ўзгармас эмаслиги, миллиард йиллар давомида ўзгариб, тезлиги ортиб бораётганини, миллиард йил олдин ёруғликнинг тезлиги бугунгидан камроқ бўлганини тушунамиз. Бугун ёруғлик тезлиги сониясига 300 минг км.ни ташкил этади.

Олимларнинг айтишича, қора туйнук яқинида замон ва макон қонунлари ўзгарар экан. Қора туйнук оғир, кўзга кўринмас, катта тезликда айланадиган юлдуз. Биз қора туйнукка яқинлашганимиз сайин вақт қисқариб борар ва марказига етганимизда вақт йўқолар экан.

Юқоридаги каби ҳадисларни мусулмон физик олимлар чуқур ўрганиб, натижаларни эълон қилишлари керак.

Вақтнинг ўзгариши ҳақида Эйнштейн 1916 йилларда фикр билдирган бўлса, бундан 14 аср олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вақт ўзгарадиган, қисқарадиган, яқинлашадиган нарса эканини баён қилганлар. Мана шунинг ўзи у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ Пайғамбари эканликларига далилдир.

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган. Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади. Бундай мослашиш давоми...

1782 20:01 / 17.11.2022
Аллоҳ таолонинг Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган мўъжиз mdash лол қолдирувчи китоби Қуръони Каримнинг мўъжизаларга бойлиги унинг илоҳий Калом давоми...

2751 11:00 / 29.04.2023
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2283 09:02 / 01 март
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади .Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг давоми...

3209 11:30 / 19.09.2019
Аудиолар

121602 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43068 14:35 / 11.08.2021