1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент интервьюсига муносабат

16:00 / 24.08.2021 1393 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси Малайзия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлигига асосланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фариза Шом, Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор:

– Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатни диққат билан ўқиб чиқдим. Аввало, Малайзия Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий соҳада, шунингдек, виждон ва дин эркинлигини таъминлаш, дин соҳасини эркинлаштириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлашни истардим.

Дарҳақиқат, сўнгги беш йилда Ўзбекистон учун жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида мураккаб ўзгаришлар даври белгиланди. Шу нуқтаи назардан ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ўзбек илоҳиётчилари ва мутафаккирларининг илмий-маънавий меросини янада чуқур ўрганиш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида эътиборга лойиқдир.

Фақат сўнгги йилларда Ўзбекистонда йирик илмий муассасалар ўз фаолиятини бошлади, улар орасида Самарқанддаги Имом Бухорий ва Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, Тошкентдаги Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам бор.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ўзбек халқининг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш, шунингдек, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашда муҳим ўрин тутишига шубҳа йўқ. Марказнинг янги биноси Марказий Осиёда меҳнат қилиб, жаҳон маданияти ва мусулмон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим ва мутафаккирларнинг улкан билим ва ижод қатламини тўплаши мени руҳлантиради.

Шу ўринда аминманки, янги Ўзбекистон қурилиши ислом оламининг буюк мутафаккирларининг ноёб маданий меросини чуқурроқ ўрганиш билан давом этади, бу эса, шубҳасиз, мамлакатда Учинчи Ренессанс даврининг қайта тикланишига замин яратади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам ватандошлар Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни ndash нуроний отахон ва давоми...

1250 22:00 / 08.07.2022
Шу йил 22 декабрь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида музейлар фаолиятини давоми...

938 12:20 / 25.12.2023
22 январь эрта тонгда Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетгани хақида хабар берган эдик.Аллоҳга давоми...

1158 09:00 / 23.01.2022
Албанияда биринчи марта азон мусобақаси маросими озчилик мусулмонлар томонидан ўтказилди.Ушбу азон мусобақасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 15 ёшдан давоми...

1378 13:00 / 27.07.2021
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021