1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Бакр Лайс ибн Абу Сулайм: «Зино фақирлик келтиради»

10:40 / 16.08.2021 1809 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куфа муҳаддиси, беназир аллома Абу Бакр (Абу Букайр) Лайс ибн Абу Сулайм ибн Зунайм Кўфий. Абу Суфён ибн Ҳарб Умавийнинг мавлолари. Оталари Абу Сулаймнинг Айман, Анас, Зиёда, Исо деган исмлари ҳам бўлганлиги тўғрисида бир қанча ривоятлар бор.

Язид замонида – олтмишинчи йилдан кейин туғилганлар.

Абу Бурда, Шаъбий, Мужоҳид, Товус, Ато, Ибн Умарнинг мавлолари Нофеъ, Шаҳр, Икрима, Зайд ибн Арто, Ибн Абу Мулайка, Абдурраҳмон ибн Асвад, Ашъас ибн Абу Шаъсо ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Кичик саҳобалардан ривоят қилган ҳадисларини топмаган бўлсак-да, кичик тобеъинлардан ҳисобланардилар. У кишининг замонларида Ибн Абу Авфо, Анас ва шуларга ўхшаш баъзи саҳобалар ҳаёт эдилар.

У кишидан Саврий, Зоида, Шуъба, Шайбон, Шарик, Зуҳайр, Фузайл ибн Иёз, Абу Авона, Яъқуб Қуммий, Убайдуллоҳ ибн Амр, Абул Аҳвас, Зиёд Баккоий, Ибн Идрис, Маҳорибий, Абу Исҳоқ Фазорий, Ибн Улайя, Жарир Заббий, Ҳассон ибн Иброҳим, Ҳафс ибн Ғиёс, Заввод ибн Улба, Абу Бадр Сакуний, Абдулвоҳид ибн Зиёд, Абдулворис, Қосим ибн Молик, Абу Муъовия, Ибн Фузайл ва бошқа кўпчилик ҳадис ривоят қилишган.

Аҳмад ибн Ҳанбал: “Лайс ибн Абу Сулайм ҳадислари музтариб бўлса-да, кўплар у кишидан ҳадис ривоят қилишган”, – деганлар.

Абдуллоҳ ибн Аҳмад айтганлар: «Усмон ибн Абу Шайбадан сўрадим. У киши Лайс, Ато ибн Соиб, Язид ибн Абу Зиёд ҳақларида Жарирдан сўраган эканлар, Жарир: “Лайснинг ҳадисларида янглиш жойлари кўп. Язид эса ҳалоллик-покликда уларнинг яхшироғи”, – деб жавоб берибдилар. Бу ҳақда отамдан сўрадим. Отам: “Мен ҳам Жарир айтган сўзга қўшиламан”, – дедилар».

Абдуллоҳ айтганлар: «Менга Яҳё ибн Маъийн: “Язид ибн Зиёддан кўра Лайс ибн Абу Сулаймнинг ҳадислари заиф. Язид ҳадис ривоятида Лайсдан устун туради”, – дедилар».

Яҳёдан Муъовия ибн Солиҳ ривоят қилганлар: “Лайснинг ҳадислари заиф, лекин ёзиб олинади”.

Фаллос ва бошқалар айтганлар: “Лайснинг ҳадисларини ҳам, Ҳажжож ибн Артоънинг ҳадисларини ҳам Яҳё Қаттон ривоят қилмасдилар. Абдурраҳмон эса Суфён ва ундан бошқа ровийларнинг Лайс ва Ҳажжождан қилган ривоятларини айтиб юрардилар”.

Ибн Мадиний ва бошқалар айтганлар: «Яҳёнинг: “Мужолид менга Лайс ва Ҳажжождан кўра маҳбуброқдир”, – деганларини эшитдик».

Абу Маъмар Қатиъий айтганлар: “Лайс ибн Абу Сулаймнинг ривоятларини Ибн Уяйна заиф санардилар”.

Аҳмад ибн Синон айтганлар: «Абдурраҳмоннинг: “Менинг наздимда Ато ва Язид ибн Абу Зиёддан кўра Лайснинг ривоятлари пухта”, – деганларини эшитдим».

Ибн Идрисдан Яҳё ибн Сулаймон ривоят қилганлар: “Мен Лайс ибн Абу Сулаймнинг ёнларида ўтирсам, бошқалар айтмаган ривоятларни эшитардим”.

Абу Ҳотим айтганлар: “Лайс мен учун Язид ибн Абу Зиёддан кўра маъқулроқ, илмлари кенгроқдир. У кишининг ҳадислари заиф бўлса-да, ёзилади”.

Фузайл ибн Иёздан Аҳмад ибн Юнус ривоят қилганлар: “Лайс ибн Абу Сулайм ҳаж масалалари бўйича Куфа аҳлининг энг билимдони эдилар”.

Абу Довуд айтганлар: «Яҳёдан Лайс ҳақларида сўрадим. У киши: “Ҳадисларини олса бўлади. Лекин кўп шайхлари танилмаган ровийлар”, – деб жавоб бердилар».

Ибн Адий бир неча мункар ҳадисларни ривоят қилганларидан кейин: “Лайснинг бундан ташқари, саҳиҳ ҳадислари ҳам бор. У кишидан Шуъба, Саврий ва улардан бошқа сиқалар ҳадис ривоят қилишган. Заиф бўлсалар-да, ҳадислари ёзилади”, – деганлар.

Барқоний айтганлар: «Дорақутнийдан Лайс тўғриларида сўрадим. У киши: “Суннат соҳиби эдилар. Ҳадислари ёзилади”, – дедилар».

Абу Бакр Хатиб айтганлар: “Лайсдан Айюб Сихтиёний ва Абдулваҳҳоб ибн Ато Хаффоф ҳадис ривоят қилганлар”.

Мутойян: “Лайс 138 йилда вафот этганлар”, – деганлар.

Абу Бакр ибн Маҳмувайҳ ва ибн Ҳиббон: “Лайс 143 йилда вафот этганлар”, – дейишган.

Лайснинг ҳадисларини имом Бухорий “Саҳиҳ”ларида муаллақ ҳолатда келтирганлар.

Имом Муслим у кишини Абу Исҳоқ Шайбоний билан бир санадга қўйиб ривоят қилганлар. Қолган олти китоб эгалари ҳам Лайс ибн Абу Сулаймдан ҳадис ривоят қилишган.

Абдулворис айтганлар: “Лайс илм хазиналаридан эдилар”.

Абу Бакр ибн Айёш: “Лайс ибн Саъд сернамоз, серрўза одам эдилар”, – деганлар.

Ибн Ҳиббон айтганлар: “Лайс ибн Абу Сулайм (Анас) Куфада туғилганлар. Куфада муаллим ва обидлардан эдилар. Умрлариинг охирида хотиралари сусайган”.

Лайс ибн Абу Сулайм Мужоҳиддан, у киши Ибн Умардан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар:

الزنى يورث الفقر

 

“Зино фақирлик келтиради”.

Бу ҳадисни бизга Ҳасан ибн Суфён, у кишига Ҳармала, у кишига Ибн Ваҳб, у кишига Мозий ибн Муҳаммад айтиб берганлар.

Лайс бу ҳадисни Мужоҳиддан, у киши Оиша розияллоҳу анҳодан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар:

إذا كثرت ذنوب العبد ولم يكن له من العمل ما يكفرها ابتلاه الله بالحزن

 

“Банданинг гуноҳлари кўпайса ва буларга каффорат бўладиган солиҳ амаллари топилмаса, Аллоҳ таоло уни маҳзунлик билан мусибатлаб қўяди”.

Лайсдан Зоида ривоят қилган.

Баъзи имомлар Лайснинг ҳадисларини ҳасан, деганлар. Лекин улар ҳасан даражасига етолмайди.

 

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаАлий розияллоҳу анҳу Абу Ҳанифанинг боболари ва зурриётларига қилган дуолари ҳамда Шаъбийнинг Абу Ҳанифани тўғри йўлга йўналтириши натижасида у давоми...

2275 11:00 / 19.01.2021
Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али Абдуллоҳ ибн Мусо Байҳақий алХусравжирдий 384 сана Шаъбон ойида тавваллуд топдилар. Ҳофиз, Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, ҳар хил илмларнинг давоми...

4011 21:59 / 27.04.2017
БисмиллаҳирРоҳманирРоҳиймПорлайпорлай тафти билан қалбларни иситган Қуёшим, қанисиз Наҳот ботган бўлсангизТўлишгандан тўлишиб камолга етган Тўлин Ойим, давоми...

4615 22:22 / 27.04.2017
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Салоҳиддин Муҳиддиновнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Салоҳиддин Муҳиддинов давоми...

6683 13:28 / 13.12.2017
Аудиолар

121619 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7100 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43081 14:35 / 11.08.2021