1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Аввомадан ўзбек халқига ҳамдардлик

21:22 / 15.08.2021 1984 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафотлари муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, яқинларига, ўзбек халқига таъзия изҳор қилдилар.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг яқин дўсти, сафдоши, шайх Аввома ҳазратлари юртимизга 2018 йили оила аъзолари, ўғиллари доктор Муҳиддин Аввома ҳамроҳлигида ташриф буюрган эдилар.

Ташриф чоғида шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан учрашган эдилар.

Ҳақ таоло Усмонхон Алимов ҳазратларини барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги  саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, пойтахтимизда фаолият юритаётган юртимизнинг бир гуруҳ давоми...

805 09:41 / 05.08.2023
2019 йилнинг 2426 апрель кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида .Россия ва Ислом дунёси, шиори остида XIхалқаро иқтисодий саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда islom.uz манбаси хабар давоми...

1791 09:00 / 27.04.2019
Шу кунларда бир гуруҳ уламолар Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилиши, уламолар форуми ва .Мир Араб, мадрасасининг 500 давоми...

658 18:01 / 24.11.2023
Аввал хабар қилганимиздек, улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Бугун 2019 давоми...

1718 17:07 / 10.10.2019
Видеолар
Аудиолар

121646 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43102 14:35 / 11.08.2021