1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ўлим тўшагидан турғазган куч

15:00 / 15.08.2021 2570 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Энам Тозагул момонинг айтганлари)

Худога минг қатла шукрки, биз невараларга бувимизнинг қартайиб, сочлари оқариб, кексалик гаштию азобларини тортаётганларини кўриш насиб этди. Айни чоғда, энам невара-чеваралари даврасида бошидан ўтган қизиқ-қизиқ эртакнамо воқеа-ҳодисаларни сўзлаб кўнглини ёзади, кўзи қувонади. Биров эшитадими-йўқми баъзида ишлари ҳам бўлмайди – сўзлайверади. Тўғриси, одатда бу ўйлаб топилмаган ҳикояларнинг мағзи тўқ, маъноси кучли, ибратли ҳикматларга тўла бўлади. Мисоли «Очлик нени едирмас, тўқлик нени дедирмас» ёки «Кулганни сўрама – билгани бордир, йиғлаганни сўрама – ўлгани бордир», деган каби...

Ўзларининг бир неча ўн йиллик умрлари давомида оғир, жиддий хасталик нелигини бошларидан ўтказмаган энам бир пайт тўсатдан дардга чалиниб қолади. Дўхтирларга учрашилади. Дард тури аниқланиб ташхис қўйилади. Шифохонага ётиб даволаниши шарт – бошқа гап йўқ. Гарчанд турли дори-дармонлар билан касаллик бир неча кун яхшигина муолажа қилинган бўлса-да, аксига олиб, қуриб кетгур, дард ҳа деганда танадан узоқлашавермайди. Дўхтирлар ҳам бор билим ва маҳоратларини ишга соладилар, фойдаси сезилавермагач, ҳайрон бўлишади, умидсиз бош чайқаб қисинишади. «Дард ёмони қариликдир, ёронлар», дейилганидек. «Кексаликнинг бу дарди кампирни олиб кетади-ёв», деган шайтоний васвасаларга ҳам боришади ҳатто. Дори-дармон касалликка кор қилавермагач, дўхтирлар энамни «ўлади»га чиқариб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига олиб тушишади. Ўғил-қизларига, невар-чевараларига кампирнинг ўлимлигини, кафанлигу жаноза маросим учун зарур нарсаларини ҳозир этиб қўйишни тавсия қилишади ҳам. Энам ётган хона деразаси ортидан келинлару неваралар умидсиз бир алфозда қараб-қараб ўтиб қайтаверади. Кўзлар ғамгин тўқнашади, маҳзун сўзлашади, аммо хайрлашишни асло хоҳламайди.

Ичкарида эса дўхтирлар гапи – «башорат»ларидан бехабар муштипар-бечора энам, аммо ниманидир ҳис этган суюкли энажоним Аллоҳга юкиниб ётибдилар.

«Эй Худо, дедим болам. Биламан ўлим – ҳақ. Ўлимдан қочиб қутулган борми?! Ўламан деб ғам ема, сендан бурунгилар қани? Мен ётган еримда умр сўрадим, касаллигимга шифо тиладим. Невара-чевараларимнинг тўйларини кўрайин, дедим. Шу ўзим ётган хонани бошима кийиб, қичқириб билган дуоларимни ўқийвердим. Кунлик беш вақт намозда ўқийдиган оятларимни такрорлайвердим... Сал нарида бир чол ётибди, йиғлаб ётибди, тилига калима келмайди, тавба. Тунда узилди, чоғи. Эрталаб қарасам, болалари келиб, йиғлаб-сиқтаб олиб кетишди...»

Энамнинг Худога ёлворишлари, чин юракдан қилган дуолари қабул бўлган чамаси, эртаси кун гавдасини тиклайдилар, руҳи тетиклашиб, ўзларига келадилар бир оз. Шу зайлда кун-бакун дарддан фориғ бўлиб, Аллоҳнинг марҳамати ила тўшагидан ҳам узоқлашадилар.

Бу воқеа ўн йиллар илгари бўлиб ўтган эди. Кафанлик сандиқда узоқ сарғайиб ҳам ётди.

Бувимдан бир неча топқир такрор эшитган бу мўъжаз воқеани ҳар сафар эслаганимда тақдир битиги, дуонинг кучи, Аллоҳнинг марҳамати, илоҳий калималар шифоси шу бўлса керак, деган эзгу хаёлларга боравераман.

Баҳодир Нурмуҳаммад

«Ҳилол» журналининг 7(28) сонидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамларни хайрли ишларга тарғиб қилишда энг аввало шу ишларга нисбатан уларнинг ҳимматини ошириш лозим бўлади. Бу эса биздан ҳар бир инсоннинг қилаётган ишларига давоми...

2812 05:00 / 06.03.2017
Инсонга маълум коинот, яъни борлиқнинг асосий қисми 72 зулмат энергиядан иборат. Бу энергияни ўрганиш, таниш ва таҳлил қилиш усули ҳали кашф этилмагани учун у давоми...

3626 14:00 / 23.07.2022
.Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга 30 та китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик. Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом цивилизациясига давоми...

1630 21:11 / 16.11.2022
Испаниянинг Ғарнота шаҳридаги Ал Ҳамро масжиди деворларига битилган ёзувларга тикилиб ўтирардим. Бу ёзувлар мен ҳаётимда кўрган энг чиройли ёзувлар эди.ndash Бу давоми...

3605 14:00 / 31.05.2022