1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Инсон нимасига керилади-а?!

14:00 / 23.07.2022 3615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонга маълум коинот, яъни борлиқнинг асосий қисми (72 %) зулмат энергиядан иборат. Бу энергияни ўрганиш, таниш ва таҳлил қилиш усули ҳали кашф этилмагани учун у зулмат, яъни қора энергия деб номланган.

Замонавий илм-фан унинг борлигини ҳисоб-китоб орқали тахмин қилади (балким йўқдир), лекин нима эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

Борлиқнинг яна асосий қисми (23 %) зулмат материясидан иборат. Аммо унинг нима эканлигини билмайди.

Бу массага эга бўлган лекин атом, ион ва протон каби жисмларга ўхшамаган, инсониятга маълум бўлган кузатув ва тадқиқот усуллари билан ўрганиб бўлмайдиган моддадир.

Шундай қилиб, коинотнинг асоси, яъни 96% инсоният учун номаълум, илм-фан учун зулматдир.

Коинотнинг қолган 4% қисми инсон ўрганиши, кузатиши ва устида тажриба ўтказиши мумкин бўлган жисмлар (атом, ион ва б.)дан иборатдир.

Инсоният ўзига маълум бўлган, коинотнинг 4 фоизини ташкил этадиган моддаларнинг аксар қисмига, яъни 96% га абадул-абад етиша олмайди. Яъни, инсоният дунёда энг тез ҳаракатланадиган ёруғлик тезлигида ҳаракат қилганда ҳам, ўзига маълум борлиқнинг 96% га етиб боролмайди.

Нима қолди?

Инсоният ёруғлик тезлигида ҳаракат қилса, бутун борлиқнинг атиги 0.32 фоизини (диаграммадаги соч толасидек қизил чизиқ-чизиқ) ўрганиши, тадқиқ, тажриба қилиши мумкин.

Афсуски, инсоният ёруғлик тезлигида ҳаракат қилолмайди.

У борлиқнинг соч толасидек бўлган қисмида энг кичик заррача бўлган Ер юзидагина сайр қилиши, уни ўрганиши, осмонга эса фақат назар солиши ва у ҳақда тафаккур қилишдан бошқа йўли йўқ.

Коинотнинг заррасичалик келадиган қисми ҳақида мактаб дарслиги даражасида билимга эга бўлган жоҳил мулҳиднинг «илм-фан Аллоҳни инкор қилади» деб қилишига ўласанми?

Юқорида айтганимдек, инсоният ёруғлик тезлигида ҳаракат қилолмайди.

У борлиқнинг ўзига маълум бўлган соч толасидек бўлган қисмида, энг кичик заррача бўлган Ер юзидагина сайр қилиши, уни ўрганиши, у ерда тажриба қилиши мумкин. Осмонга эса фақат назар солиши ва у ҳақда тафаккур қилишдан бошқа йўли йўқ.

Аллоҳ таоло эса:

«Сен: «Ер юзида юриб, У Зот махлуқотларни қандай (ярата) бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир», – деб айт» (Анкабут сураси, 20-оят), дея буюрмоқда.

Ортидан эса: ...«Осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагин» (Олим Имрон сураси, 191-оят) дерлар, деб борлиқ ҳақида тафаккур қилиш кераклигини уқтиради.

Унутманг, илм-фан борлиқнинг заррача қисмини ҳам ҳали кашф қилиб бўлгани йўқ.

Инсон нимасига керилади-а?!

Саид Комил Муҳаммад Карим

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уйқуга тўймаган кўзларини базўр очдию, одатдагидек қўли бош тарафида турган телефони томони узанди. .Оббо, яна ухлаб қолибманку, деди. Алламаҳалгача телефонда давоми...

3737 09:00 / 02.07.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир ароқ ичган кишини олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дарра уришни буюрдилар. давоми...

1698 13:00 / 15.11.2021
Испаниянинг Ғарнота шаҳридаги Ал Ҳамро масжиди деворларига битилган ёзувларга тикилиб ўтирардим. Бу ёзувлар мен ҳаётимда кўрган энг чиройли ёзувлар эди.ndash Бу давоми...

3598 14:00 / 31.05.2022
Авф ибн алҲорис ибн атТуфайлдан ривоят қилинади. У Оишанинг она бир акасининг ўғли .Оишага у берган мол ёки ато ҳақида Абдуллоҳ ибн Зубайр .Аллоҳга қасамки, Оиша давоми...

5311 05:00 / 02.03.2017