1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Фарзандимга қачондан динни танитай? (биринчи мақола)

13:30 / 12.08.2021 3100 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, фарзанд тарбияси энг масъулиятли, шу билан бирга, мушкул жараён ҳисобланади. Бир болани дунёга келтириб, уни тарбиялаб, вояга етказиш инсондан сабр-тоқат, улкан меҳр-муҳаббат талаб қилади. Ҳар бир ота-она зурриётининг ўқимишли, билимдон бўлишини истайди, албатта.

Баъзи болалар ҳақиқий китобсевар бўлса, бошқалари эса акси – ўқишни ёқтирмайди. Ота-она фарзанди улғайган сари у ҳақида кўпроқ ўйлайди ва унга муносиб тарбия бериш борасида имкони борича ҳаракат қилади. Аммо дин масаласига келганда кўпчилик катта бўлса, ўзи ўрганиб олади, ҳали ёш, дейиш билан чегараланади. Аслида, фарзандимизга қачондан бошлаб динимиз, унинг аҳкомларини танитишимиз керак?

Бола гўдаклигидан бошлаб дунё билан таниша бошлайди ва атрофидаги нарсаларни тушунишга интилади. Олимларнинг хулосаларига кўра, уч ёшга қадар бола миясининг 80 фоиз ривожланиб бўлар экан. Шу даврда қўйилган мустаҳкам пойдевор боланинг келажаги учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, фарзандни тарбиялаш ва унга таълим беришга ҳали эрта деган фикр, умуман олганда, тўғри эмас.

Болаларга динни танитишда ёшнинг аҳамияти жуда муҳим. Аммо диний таълим ва диний ҳис-туйғуларнинг ривожланиши жиҳатидан энг муҳими мактабгача бўлган даврдир. Бу даврнинг фарзанд учун самарадорли бўлиши ота-оналарнинг диний таълим-тарбия ҳақида мустаҳкам билимга эгалиги, боланинг саволига жавоб бера олиши, унга қайси босқичда ва қайси доирада қандай ахборотни тақдим эта билиш билан боғлиқ.

Фарзандларимизга динни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг усуллари, яъни босқичма-босқич тушунтириш йўлидан фойдаланган ҳолда ўргатишимиз керак. Соғлом диний таълим бериш учун ҳар бир ота-она аниқ мақсадга, жумладан, яқин ва узоқ режаларга эга бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан боланинг мактабгача бўлган даври динни тушунтириш ва динга бўлган муҳаббатни шакллантириш даври эканини ҳар бир ота-она билиши зарур. Етти ёшдан то балоғат давригача эса ибодатларда кўникма ҳосил қилиш жараёни сифатида қаралиши лозим.

Қуйида сизга тақдим этилаётган тавсиялар, албатта, умумий характерга эга бўлиб, ҳар бир боланинг фикрлаши, дунёқарашидан келиб чиқиб индивидуал ёндашишни талаб қилади.

                                                                                         Икки ёш

Икки ёшда бола аста-секин гапиришни бошлайди ва атрофдаги барча нарсага қизиқиб, уларни тушунишни истайди. Бу ёшда унга диний ҳикояларни ўқиб бериш кифоя, Қуръон ва чиройли сўзларга қулоқ солиш ҳам фарзандингизнинг ёшига мос машғулот. Бу ёшда биз болаларга «Лаа илаҳа иллаллоҳ», яъни тавҳид калимасини ёдлатишимиз ҳам мумкин.

                                                                                            Уч ёш

Уч ёшли болада кўпроқ қайсарлик ва гапга қулоқ солмаслик ҳолатлари кузатилади. Бу ёшда бола катталар айтган гапнинг аксини қилишни хоҳлайди. Ҳар қандай ишни ўз кучи билан ҳеч кимнинг ёрдамисиз амалга оширмоқчи бўлади. Албатта, бу ўткинчи ҳолат, боладаги бу характер аста-секин сусайиб боради. Яна бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим – бу ёшда болаларга босим ва тазйиқ ўтказиш мумкин эмас! Болага мажбуран «мана шуни ёдлайсан» деб шарт қўйиш кейинчалик унинг инжиқ бўлиб қолишига ва унда динга нисбатан ёмон фикр пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли бола истамаса, унга озроқ вақт беринг.

Тўрт ёшга яқинлашган сари боланинг руҳиятида хотиржамлик кузатилади. У энди ўзини бошқаришни ўрганади. Яъни унинг инжиқлик даври тугаб, серсаволлик даври бошланади. Атрофдаги барча нарса унинг учун қизиқ туюлади ва шу сабаб ота-онасига тинмай савол билан мурожаат қилади. Бу саволларга қисқа, аниқ жавоб беришга ҳаракат қилинг. Чунки бу ёшда боланинг мияси ривожланиш босқичида бўлади ва ортиқча маълумотларни қабул қилишга қийналади. Катта дуо ва сураларни мажбуран ёдлатиш болани илм олишдан совитиб қўйиши мумкин. Бу ёшда болага ота-онаси билан бирга намоз ўқишга рухсат бериш мумкин, аммо ҳар сафар боладан ҳаракатларни тўғри бажаришинг керак, деб талаб этиб бўлмайди. Уни ўз ҳолига қўйиш керак ва шундагина бола аста-секинлик билан ҳаммасини англай бошлайди.

(Давоми бор)

Нозимахон Умарали қизи

«Ҳилол» журналининг 7(28) сонидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимСен .Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми, деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр давоми...

7705 12:40 / 07.08.2017
Эрхотин янги маҳаллага кўчиб ўтдилар. Эртаси куни улар нонушта қилиб ўтирганларида аёл қўшни хотиннинг ювилган кийимларни дорга илаётганини деразадан кўриб давоми...

1400 18:40 / 04.01.2023
Шаъбон ойи ndash ҳижрийқамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, давоми...

1158 13:35 / 19 февраль
Футбол спорт тури quotмиллионлар ўйиниquot деган жумла эскирди. Эндиликда у quotмиллиардлар ўйиниquotга айланиб бўлди. Битта копток кетидан миллиардлаган одам югуриб давоми...

2931 19:00 / 29.05.2022
Аудиолар

121618 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43080 14:35 / 11.08.2021