1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ислоҳни ўзимиздан бошлайлик

18:40 / 04.01.2023 1378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр-хотин янги маҳаллага кўчиб ўтдилар. Эртаси куни улар нонушта қилиб ўтирганларида аёл қўшни хотиннинг ювилган кийимларни дорга илаётганини деразадан кўриб қолди ва «Кийимлар тоза эмас, аёл кир ювишни яхши билмас экан, эҳтимол унга сифатли совун керакдир» деди. Эри ташқарига қараб қўйди, лекин индамади.
Қўшни аёл ҳар сафар ювилган кийимларни қуритиш учун илаётганда аёл мазкур гапини такрорларди.
Орадан бир ой ўтиб, аёл қўшнининг уйи олдидаги арқонда тозалаб ювилган кийимларни кўриб ҳайрон бўлди ва эрига «Қаранг, қўшнимиз кийимларни тозалаб ювишни ўрганиб олибди, ким ўргатганини билмадим» деди.
Шунда эри: «Бугун эрта туриб деразамиз ойнасини артиб қўйдим» деди.
Бировнинг арқонидаги илинган кийимларни «Тоза ювилмабди» дейишдан аввал деразамиз ойнасининг тоза ёки тоза эмаслигига аҳамият берайлик.

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ва Суннатда келган асосий қоида бор, агар унга амал қилинадиган бўлса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, яқинларимиз қалбида хурсандчилик пайдо бўлиб, давоми...

10730 09:00 / 23.07.2021
Луис ўн биринчи мунажжимларга ихлос қўйган эди. Ҳатто баъзида сиёсий ҳолатларни ҳам мунажжимлар башоратига қараб ўзгартириб юборар эди.Шундай буюк қиролнинг давоми...

3156 12:30 / 03.02.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Кишининг гўзаллиги унинг тилидан билинадиrdquo Имом Ҳоким ривоятиndash Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга давоми...

3072 17:00 / 17.04.2022
Бечора болажонларhellip Ўз хатоларимиз туфайли сизларни бунчалар жазоламасакБечора болажонлар... Ўзимизнинг камчиликларни деб сизларга бунчалар зулм давоми...

1704 13:00 / 03.11.2021