1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Беназир вафо

08:53 / 30.07.2021 4680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши бир аёлга уйланди. Аёлини жуда яхши кўрар эди. Биргаликда бир муддат яшагач, аёлда ғалати бир касаллик бошланди. Унинг юзига ва бутун баданларига ҳуснбузар ва яра тошиб, уни таниб бўлмайдиган даражада хунук қилиб юборди. Камига бу касаллик борган сари авж олар эди. Касаллик илк бошланган куни эри ташқарида иш билан юрган эди. Шу сабабли аёлининг бундай касалликка чалинганини ҳали эри эшитмаган эди. Эр уйга қайтишда, йўлда бир ҳодиса юз бериб, кўзига зарар етди, кўришдан маҳрум бўлди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришди. Хотин хунук, эр эса, кўзи ожиз. Вақти келиб, аёл вафот этди. Эри уни йўқотгани учун кўп хафа бўлди. Дафн этиб келингач, ҳамма ўз уйига тарқаш чоғида, эр ҳам ўз уйига кириб кетмоқчи бўлди. Шунда бир киши «Эй фалончи, қаерга борасиз?» деб сўради. Эр: «Уйимга» деб жавоб берди.

Ҳалиги киши: «Қандай қилиб уйингизга кетасиз, ахир сизни биров етаклаб олиб бормаса, бир ўзингиз кетолмайсиз-ку?!» деди.

Дарҳақиқат, уни доим кимдир етаклаб юрар, кўзи ожиз бўлгани учун бир ўзи юролмас эди. Шунда эр ҳалиги кишининг саволига қуйидагича жавоб берди: «Мен кўр эмасман. Фақатгина ўзимни шунча йил кўрликка солиб юрдим. Аёлим касалликка чалингани ҳақидаги хабарни мен ҳам билганимни сезса, унинг қалби тирналар, дили оғрир эди. У жуда яхши аёл эди. Шунинг учун унинг қалбини яралагим, бир умр ўзини ўксик сезиб яшашига мажбур қилгим келмади. Агар менинг кўрлигимни билса, «Эрим хунуклигимни сезмайди-ку!» деб у ҳам кўнгли хотиржам, ўксинмай яшайди деб ўйладим. Шунинг учун ўзимни 40 йил кўрликка солдим. Ўйлаганимдек натижага эришдим. У ўзини эркин ҳис этди, касаллигини умуман ўйламай яшади. Унга касал бўлмасидан олдинги муҳаббат билан мурожаат қилиб, асло ўзгармай яшадим».

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўн нарса фитратдандир мўйлабни қисқартириш, соқолни қўйиш, мисвок қилиш, бурунга давоми...

1383 11:00 / 18.08.2022
, , , , , , Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиЭй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамларнинг қаттиқ давоми...

10037 22:48 / 24.04.2017
Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Сийратул имамил Бухорий, номли китобида келтиради.Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ бир кемага миндилар. Ёнларида минг динор пул бор давоми...

2095 11:00 / 21.10.2021
Мўмин мусулмон инсон кундалик ҳаётида икки дунё саодатига мушарраф қилувчи энг муҳим режаларни тузиб, шу асосда иш юритиши лозим. Қуйида кундалик ҳаётимиз учун давоми...

2063 09:00 / 11.03.2022