Мисрлик таниқли хаттот ҳожи Фаҳми Набу Усмоннинг ўғли Миср ҳокимиятидан 10 йил давомида отаси ёзган Қуръони Каримнинг нафис нусхасини Мадинадаги масжид кутубхонасига юборишда ёрдам беришни илтимос қилди.
Ҳожи Фаҳми Набу Усмон 1915 йилда туғилган. У муҳандис бўлган, шунингдек қўлёзмаси чиройли бўлгани учун у Қуръон ёзишни бошлаган. 10 йил ичида Қуръонни тўлиқ нусхасини ёзган ва шарҳ устида ишлаган.
Набу Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини 1990 йил 10 февралда Накаҳ Ҳамади ёзувлар идорасида рўйхатдан ўтказди.
Ўша пайтдаги Миср вақфлар вазири Муҳаммад Али Маҳкуб ушбу Қуръон хаттотини шарафлаган ва Вакиллар вазирлигининг Умра миссиясига тайинлаган.
Мисрнинг ўша пайтдаги собиқ президенти Ҳусни Муборак томонидан уюштирилган диний ўқитувчилар байрамига 1000 миср фунт хайрия қилган.
Хаттот вафот этишидан олдин 2000 йил фарзандларига Мадинадаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги кутубхонага 25 килограммлик Қуръони Карим нусхасини топширишни буюрган.
Алюминий заводи маъмурий бўлими бошлиғи Фаҳми Набу Усмоннинг ўғли Масжидул Набавий кутубхонасига бир неча йиллардан буён Қуръони Карим нусхасини ҳадя сифатида юборгани, бироқ у ҳали ҳам манзилга етиб бормаганини айтади.
У Миср ҳокимиятидан ушбу нусхани Пайғамбаримиз масжидига юборишда ёрдам беришини ва Мисрдаги урф-одатлар ёки бирон бир диний муассасанинг ушбу Қуръон нусхасини Мадинага юборишида тўсқинлик қилмасликни сўраган.
Хуршид Маъруф тайёрлади