1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қоидабузарларни видео-расмга олиб юришни касб қилиш жоиз эмас

14:28 / 19.11.2021 1549 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, kun.uz манбасида ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг «DIALOG» лойиҳаси кўрсатувида «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, islom.uz портали раҳбари, «Йўл ҳаракати фиқҳи» китоби муаллифи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат ташкил этилган эди. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш мавзусидаги суҳбатлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Жумладан, ушбу суҳбатларда кўп мунозараларга сабаб бўладиган мавзу — қоидабузарларнинг видеосини тегишли органларга юбориш масаласида имом ноиб Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ўз муносабатини билдириб ўтган. Унга кўра Ислом дини қоидалари бўйича:

«Қоидабузарларнинг видеосини юбориш чақимчилик эмас. Бу жамоатчилик назоратидир. Омманинг ҳақига зид иш қилинганда, жамоатчиликнинг вакили сифатида буни беминнат (пул учун эмас) етказиш, иншаллоҳ, жоиз ҳисобланади. Аммо қоидабузарларни видео расмга олиб юборишни ўзига касб қилиш ва бунинг ортидан тирикчилик ҳаракатида бўлиш мумкин эмас. Бу ҳалол касб ҳисобланмайди», дейди йўл ҳаракати фиқҳи бўйича мутахассис Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

Демак, юқоридаги маълумотларга мувофиқ, йўл қоидаларига амал қилиш исломда вожиб амал ҳисобланади.

Шу ўринда ушбу амаллар борасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳдан иқтибос келтириб ўтсак:

Фарз.

Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарз ҳисобланади. Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарз амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади.

Вожиб. Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Хусусан, Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари каби амаллар вожиб амаллардир. Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди. Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб билади». Иқтибос тугади.

Сизга ҳавола қилинаётган видео манзилда йўл ҳаракати фиқҳи бўйича мутахассис Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг йўл қоидаларини ўргатиш бўйича «автомактаблар» ва жамиятнинг масъулиятлари, тезликни ошириш оқибатида вафот қилган шахснинг ҳукми, ЙТҲ иштирокчилари, гувоҳлар ва масъулларнинг ҳолати, қоидабузарларни расмга олиб, юбориш ҳамда аёллар автомобиль ҳайдашига доир кўплаб қизиқарли мавзулар борасидаги фикрлари билдирилган.

Барча азизларимизга ушбу суҳбат видеоларини кўришни тавсия қиламиз!

https://youtu.be/8FwomyFbEvE

https://youtube.com/watch?v=XwnrbpGvu9g&t=4s

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АлимовЎзбек халқи оғир жудоликка учради. Машҳур диний уламо, атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон давоми...

1962 20:45 / 15.08.2021
Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот телеграм давоми...

2018 11:30 / 09.09.2019
Устоз Икром Шарифнинг падари бузрукворлари Маъруф отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, давоми...

978 09:57 / 28.10.2023
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб давоми...

697 20:54 / 26 февраль
Видеолар
Аудиолар

121651 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43105 14:35 / 11.08.2021