1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

«Ҳазора»ли қиладиган нарса фикр, қалб ва ахлоқ

18:30 / 10.05.2021 1816 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазондан мақсад инсоннинг тақводор бўлиши, унинг гўзал хулқлар билан хулқланишидир.

Мусулмон инсон Рамазондан гўзал хулқлар ила хулқланган ҳолатда чиқиши матлубдир. Зеро, хулқ бузуқ бўлса кишининг оч қолиши ёки чанқашидан ҳеч қанақа манфаат йўқдир.

Антрополог олимлардан бири Африка давлатларидан бирига сафар қилади. У ердаги маданият етиб бормаган бир қабилага бориб уларнинг болачалари ўртасида мусобақа ўтказади. У бир саватда ҳалво ва мевалар солиб уларни болалардан узоқроқда қўяди. Сўнгра болалардан ким биринчи бўлиб унга етиб келса шу саватдаги ҳалво ва мевалар уники бўлишини айтади. Аммо натижа у кутганидек бўлмайди. Болалар бир-бирларининг қўлларидан тутиб мева ва ҳалво тўла саватга бирга етиб келишади ва уларни тенг бўлиб олишади. Антрополог олим улардан нега бундай қилганини сўраганида улар «афонту» деб жавоб беришади. «Афонту» сўзи «ўзини ўйлаш йўқолсин» деганга ўхшаган гап экан. Болалар олимга: «Биз бошқалар бахтсиз бўлса қандай қилиб бахтли бўлишимиз мумкин? Бизнинг ҳар-биримиз бошқалар мавжуд бўлгани учун мавжудмиз!».

Эҳтимол сиз менинг бу қабилага «маданият етиб бормаган» деган гапимга эътибор бермагандирсиз. Мен «ҳазора етиб бормаган» демадим.

Арабчада «маданият» сўзи билан «ҳазора сўзи» бир-биридан фарқ қилади. Уларни ўзбекчада деярли бир хил «маданият» деб таржима қилинади. Аммо улар ўртасида дақиқ фарқ бор. «Маданият» сўзи ихтироларда, техникада, алоқа воситаларида, қурол-аслаҳаларда, тиббиёт ускуналарида, дори-дармонларда ва ҳоказоларда ишлатилади.

«Ҳазора» сўзи эса фикр, қалб, ахлоқ ва қадриятларда ишлатилади. Бугунги олам ҳақиқатдан ҳам маданиятлидир. Аммо афсуски, унда ҳазора йўқ. Масалан Парижда кишилар овқатланишдан олдин томоқларига оппоқ рўмолча тиқиб олиб санчқи ва пичоқларни чиройли ишлатишади. Буни маданият дейишади. Аммо уларнинг давлати ҳалигача Африка давлатларидан ўғирлайди, уларни талайди.

Америкада фуқаролар театрга кириб бирор бир спектаклни кўриб ҳўнграб йиғлаши мумкин. Аммо бутун Ислом оламидаги миллионлаб мусулмонлар улар сабаб ўлаётгани учун, сарсон-саргардонлиги учун киприклари нам бўлмайди. Улар еяётган овқат мусулмон ўлкалардан олиб кетилганлигини, улар ёқаётган бензин мусулмон ўлкалардан ўғирланганини, таланганини билишади.

Замонавий телефонга ёки машинага эга бўлишинг сени «ҳазора»ли қилиб қўймайди. Сени «ҳазора»ли қиладиган нарса фикринг, қалбинг ва ахлоқингдир. Қўрқма, сенда айфоннинг сўнгги модели бўлса, ошхоналарда санчқи ва пичоқ билан келиштириб овқатланаётган бўлсанг, остингда қиммат машина бўлса сен «маданият»лисан!

Абдулқодир Полвонов 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.8аср ўрталаридан бошлаб 11аср охиригача араб тили илм майдонида бутун инсониятнинг тили ҳисобланган. Ғарбда чуқурроқ маърифатга рағбат уйғонганда араб тили давоми...

1899 11:30 / 27.08.2021
Университетлардан бирида доктор талабалардан сўради .Агар дарахтда тўртта чумчуқ қўниб турган бўлса, улардан учтаси учишга қарор қилса, дарахтда нечта чумчуқ давоми...

2288 16:00 / 01 январь
Бир боланинг оёқ кийими денгизда йўқолди. Бола қирғоққа .бу денгиз ўғри,, деб ёзиб қўйди.Унинг яқинида бир овчи кўп балиқ овлади. У овчи қирғоққа .бу денгиз сахий,, давоми...

2607 15:00 / 21.12.2021
Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг .Тартибул мадорик, китобида келади.Абу Бакр Абҳурий айтади .Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб давоми...

2099 14:18 / 31.12.2023
Аудиолар

121421 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42920 14:35 / 11.08.2021