1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Масжиддан кўзланган мақсад

14:18 / 31.12.2023 2065 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг «Тартибул мадорик» китобида келади:
«Абу Бакр Абҳурий айтади:


«Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб ўтирдим. Шунда менинг олдимга бир киши келиб деди:


- Агар Қуръон ўқимоқчи бўлсанг Қуръон ҳалқаси анави ерда. Агар қори бўлсанг манави ерда ўтириб кишиларга Қуръон ўргат. Агар фиқҳ ўрганмоқчи бўлсанг, анави ерда фиқҳ ҳалқаси бор, унга қўшил. Агар фақиҳ бўлсанг, ҳалқа ташкил қилиб фиқҳдан дарс бер. Бизнинг масжидимизда кишилар бекор ўтиришмайди!».


Қадимда масжидларимиз ана шундай эди. Масжидлар гўё меҳроблар соясидаги мадраса ва мактаблар, минбарлар остидаги куллиётлар, қуббалар остидаги университетлар каби эди.
Қуръон, ҳадис, фиқҳ, наҳв, усул, тил, адабиёт мағрур миноралар остида ўргатилар эди...!


Ёритадиган чироғи бўлмаган оддийгина Мадина масжидидан чиққан нур оламни ёритди.
Ана ўша илм ҳалқаларидан чиққан талабалар буюк империяларни қулатди. Исломни, илмни, гўзал хулқларни оламга ёйди!


Бугун баъзи масжидлар фақатгина намозлар учун очиладиган бўлиб қолди. Масжиддан кўзланган мақсадимизни йўқотиб қўйдик!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк тобеъин Абдуллоҳ ибн Муборак бир маст кишининг шеър ўқиётганини эшитиб қолди .Ишқ мени хорлади. Мен хор бўлдим. Менинг ишқим тушганга етишадиган йўл давоми...

1819 14:00 / 28.02.2023
Аллоҳнинг Китобидаги қуйидаги оятлар хусусида фикр юритинглар.Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келмишдир. Кимки уларни кўрса, ўзи учун яхши, Анъом сураси, давоми...

2328 17:08 / 17.05.2021
Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қоладию, севган инсонинг совиб қолмасмиди Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб давоми...

1989 12:50 / 01 апрель
Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари давоми...

4018 16:28 / 04.01.2018