1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзадорлик ниятини бекор қилиш дуруст бўладими?

19:30 / 21.04.2021 1461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши рўза тутишни кечаси ният қилиб, субҳи содиқ кирмасдан ниятидан қайтса, рўзадор бўлмайди. Рамазон кунларида шундай иш содир бўлса, зиммасига ўша куннинг қазоси лозим бўлади, каффороти эмас.

Агар кечасидан ният қилиб, субҳи содиқ кирганидан кейин ниятини бекор қилса, нияти бекор бўлмайди, рўзадор бўлади. Мободо еб-ичиб юборса, ўша кунги рўзанинг қазоси ва каффороти лозим бўлади.

Бир киши кечасида саҳарликка тура олмаслигини ўйлаб рўзани ният қилса, сўнг саҳарликка туриб қолса, саҳарлик қилаверади ва ниятини янгилаб олади.

Рўзадор рўзасини бузишни ният қилсаю, бирор нарса еб-ичмаса рўзаси бузилмайди(Умдатул-Фиқҳ)

لَوْ نَوَى مِنْ اللَّيْلِ ثُمَّ رَجَعَ عَنْ نِيَّتِهِ قَبْلَ طُلُوعِ الْفَجْرِ صَحَّ رُجُوعُهُ فِي الصِّيَامَاتِ كُلِّهَا 

Рўзаларнинг барчасида кечаси ният қилиб сўнг ниятидан субҳ киришидан олдин қайтиб олса, қайтиши дуруст бўлади, яъни рўза тутиш нияти бекор бўлган бўлади. (Фатавои Ҳиндия).

Манба: fiqh.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муслимахон онаси билан рамазон ойи кириб келиши муносабати билан тайёргарлик кўриб, ҳурсанд ўлтиришган эди. Уларнинг меҳр билан суҳбатлашиётгани устига отаси давоми...

3055 05:00 / 14.01.2017
r. . . Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб .Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад давоми...

3266 17:00 / 11.04.2023
Машойихлар рўзадор амал қилиши керак бўлган рўза тутишнинг олтита қоидасини ёзиб кетишган. Биринчиси, кўзни тийиш, яъни бирор бир кераксиз нарсага назар давоми...

4093 20:51 / 29.05.2018
Фитр садақаси садақаи фитр ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлади. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот давоми...

3993 17:20 / 31.05.2018