1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза тутишнинг олти қоидаси

20:51 / 29.05.2018 4092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машойихлар рўзадор амал қилиши керак бўлган рўза тутишнинг олтита қоидасини ёзиб кетишган. Биринчиси,  кўзни тийиш, яъни бирор бир кераксиз нарсага назар тушмасин.  Бегона, номаҳрам аёллар у ёқда турсин ҳатто ўзиниг аёлига шаҳват назари билан қарамасин. Шунингдек кўзини бекорчи , лағв нарсалардан  ҳам сақласин. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “ ..назар шайтоннинг ўқларидан бир ўқ...”, деганлар. Аллоҳдан қўрқиб кўзини тийган кишига Аллоҳ шундай иймон нурини берадики, унинг лаззатини қалбида топади. Руҳий тарбия устозлари “кераксиз” нарсани эътиборни Аллоҳдан бошқага, қаратилишига сабаб бўлувчи барча нарсадир, деб уқтиришади.

Иккинчиси, тилни тийиш. Бунга ёлғон гапириш, ғийбат, туҳмат, сўкиш, фахш сўзлар ва лағв сўзлар киради. Имом Бухорий келтирган ҳадисда рўза кишига қалқон эканлиги айтилган. Шунинг учун рўза тутаётган кишининг оғзидан  беадаб, уятсиз, лағв, кераксиз сўзлар чиқмасин. Масалан кимнидир мазаҳ қилиш, жанжал ва х.к.з. Агар кимдир сиз билан жанжаллашмоқчи бўлса, ва ҳатто ўзи биринчи бошлаган бўлса ҳам аралашманг, сиз унга рўзадор эканлигингизни айтинг. Агар у гапга тушунадиган бўлса, сиз рўзадор эканлигингизни айтинг,  агар тушунмайдиган бетайинлар хилидан бўлса, қалбингизга бу қуруқ гапларга жавоб бериш аҳмоқлик ва фойдасиз нарса деб тушунтиринг. Айниқса ғийбат ва ёлғондан сақланиш керак. Баъзи уламоларнинг фикрича бу нарсалар рўзани бузади.  

Аллоҳ Қуръонда ғийбатни ўлган биродарини гўштини ейишлик деб атади.  Шунга ўхшаш хабарлар ҳадисларда ҳам жуда кўп келган. Ғийбат аслида инсон гўштини ейишлик эканлиги ҳадиси шарифлардан ҳам маълум бўлади.  Аллоҳ таоло ўзи бизни бу нарсадан сақласин, чунки биз бу нарсага бепарволик қилиб қўямиз. Оддий одамларни-ку қўяверинг, ҳатто аҳли илмлар ҳам ғийбат билан банд. Дунёга берилган одамларни ҳақида-ку умуман гапирмасак ҳам бўлади. Энг ачинарлиси одамлар ғийбат билан машғул эканликларини билишмайди. Агар қалбда бу ғийбат дея хафв пайдо бўлса, бу ўзи бор нарса деб оқлашга тушишади.   Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “Ғийбат нима ?”, У зот жавоб бердилар: “Кимнидир орқасидан гапиришинг. Ва бу унга ёқмайдиган нарса”. “Агар бу нарса унда топилсачи?”, дейишди. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ғийбат айни шу. Агар унда бўлмаган нарсани гапирсанг у туҳматдир”, дедилар.

Бир куни  Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам икки  қабр олдидан ўтдилар ва: “Бу қабр эгалари азобланмоқда,  биттаси бавлидан сақланмас эди, иккинчиси чақимчилик билан шуғулланар”, эди  дедилар.

Учинчиси, рўзадор қулоқларини ҳам тийиши керак. Тил билан айтиш мумкин бўлмаган ҳамма гап сўзларни эшитиш ва эътибор бериш ҳам мумкин эмас.  Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ғийбат қилган ва уни эшитган иккаласи гуноҳкор деганлар.

Тўртинчиси, тананинг бошқа аъзоларини гуноҳдан сақлаш. Масалан, ман қилинган нарсани ушлаш, ман қилинган ерларга бориш худди шундай бошқа тана аъзолари хам. Шунингдек ифтор пайтида, шубҳали таомлардан сақланиш керак. Рўза тутиб ифтор пайтида ҳаром луқма истеъмол қилган киши гўё бир касалликни даволаб, дорисини ичига захар солиб берганга ўхшайди. Дори касални тузатади, лекин захар ҳалок қилади.

Бешинчиси, ифтор пайтида қоринни тўлдирмаслик, таомингиз ҳалол бўлса ҳам, чунки рўзадан кўзланган мақсад йўқолади. Рўзадан кўзланган мақсадлардан бири, куч, нафс, шаҳват сифатларини синдириш ва руҳни озиқлантириш ва фаришталар сифатига эга бўлишлик. Ўн бир ой биз таом едик. Бир ой сал камроқ  есак нима бўлади ? Лекин биз ифторда йўқотган хамма нарсани ўрнини тўлдиришни хоҳлаймиз, сахарда эса бошқа вақт Рамазондан ташқари емаган нарсаларни ейишга уринамиз. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Рўзадан кўзланган мақсадга -яъни иблисни синдириб, нафсни жиловлашга - агар ифторда одам шу даражада кўп таом еса, қанақасига эришиши мумкин? Кўзланган мақсад ҳалок бўладику”.

Ҳақиқатда биз фақат таомланиш вақтини ўзгартирдик ва бундан бошқа нарса эмас. Аксинча Рамазонда бошқа ойларда кўрмайдиган таомлар хилма хиллигини оширдик халос.

Одамларда яхши таомни Рамазонга олиб қўйиш одати бор. Нафс кундузги очликдан сўнг таомга ҳужум қилиб бўкиб қолгунича ейди. Биз нафсни синдириш ўрнига тиқаверамиз, ва бу рўзадан кўзланган мақсаддан, оғиб кетишга сабаб бўлади. Мақсадмиз рўзанинг асл моҳиятини тушуниб, хамма нарсасидан фойда олиш. Буларни хаммасини қўлга киритиш учун озгина очликни хис қилиш керак. Рўзанинг маълум бўлган энг катта фойдаси, нафсни синдириш, бу ҳам маълум вақт оч бўлишиликка боғлиқ.   Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Шайтон одам боласини қон томирларида юради. Очлик билан уни йўлларини торайтиринг”, дедилар.

Рўзанинг иккинчи мақсади, бечораларга ўхшашлик ва уларнинг ҳолатини ҳис қилишликдир. Бунга  ифторгача очлик нималигини билмасдан юриш учун, сахарда жиғилдонни барча нарсани тиқиш йўли билан эришилмайди. Сизни очлик безовта қилганда фақирларга сал ўхшашингиз мумкин.

Бишир Хофий раҳматуллоҳи алайҳни олдига бир киши келди. Бишир қалтирар эди, кийими эса олдида ётарди. Келган одам ҳозир ечиниб ўтирадиган вақтми деб сўради. У: “Камбағаллар жуда кўп. Мен уларнинг ҳаммасига хайриҳоҳ бўла олмайман. Лекин уларга ўхшаб ҳамдард бўла оламан ”, деди.

Алломаларимиз айтишади, рўзадан кўзланган мақсад, катта ажрни қўлга киритиш, камбағал одамларни тушуниш учун очликни ҳис қилиш даркор.  Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло тўлдирилган нарсалар ичида энг суймайдигани ошқозон эканлигини айтганлар. Бошқа ҳадисда  Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам инсонни қаддини тутиб юриши учун бир неча бўлак таом кифоя деганлар. Агар одам шу даражада кўп таом емоқчи бўлса, ошқозонни учдан бирини таом, учдан бирини сув, ва учдан бирини ҳаво билан тўлдирсин.  

Олтинчиси, рўзадор эътибор қаратиши муҳим нарса, бу  тутган рўзаси қабул бўлдими ёки йўқми деб хадиксираши. Худди шундай ҳар бир ибодатимизда хам,  биз сезмаган  хато камчилик бор бўлиб, у сабабли ибодатларимиз мақбул бўлмаслиги мумкин.  

Шунинг учун рўзадор ниятини яхшилаши ва қўрқувда бўлишилиги, Аллоҳнинг розилиги сабаби қилишини сўраб дуо қилиши матлуб.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш давоми...

2156 09:31 / 11 март
Каъаб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб, .Омин, дедилар. Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб, давоми...

7325 14:53 / 24.05.2018
Муслимахон онаси билан рамазон ойи кириб келиши муносабати билан тайёргарлик кўриб, ҳурсанд ўлтиришган эди. Уларнинг меҳр билан суҳбатлашиётгани устига отаси давоми...

3055 05:00 / 14.01.2017
Фитр садақаси садақаи фитр ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлади. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот давоми...

3993 17:20 / 31.05.2018