1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тафаккур: Аллоҳ вакилликка кифоядир!

10:00 / 26.03.2021 2545 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр-хотин ўзаро алоқа қилганида эркакдан тахминан 200, 000000 (икки юз миллион) сперма ажралиб чиқади. Мантиқан олганда агар бу миқдор сперма бачадонда жойлашса 200,000000 бола туғилиши керак. Шунча сперма бачадон сари ошиқади. Уларнинг деярли бари йўлда ҳалок бўлади. Баъзиси чарчаб ҳалок бўлади, бошқаси мағлуб бўлиб. Фақатгина 50 таси қолади. Шундан ҳам биттагинаси уруғдонда жойлашишга муваффақ бўлади. Ана шу ғолиб бўлиб жойлашган зот сизсиз!

Мана шу буюк кураш ҳақида фикр қилганмисиз. Ўшанда югурганингизда оёғингиз, қўлингиз ва қошу-кўзингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.

Ўшанда югурганингизда дипломингиз, билимингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.

Ўшанда югурганингизда бировдан таълим олмаган эдингиз, сизга ҳеч ким ёрдам бермаган эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.

Олдингизда битта йўналиш бор эди. Ана шу йўналишда сабот билан ҳаракат қилиб ниҳоят ғолиб бўлган эдингиз.

Кўп чақалоқлар онаси қорнида вафот этади. Сиз эса бундан нажот топдингиз.

Кўп чақалоқлар туғилиб бир неча йил яшаб гўдаклигида вафот этишади. Сиз бундан нажот топдингиз.

Кўп болалар яхши овқатланмаслик туфайли  вафот этиб кетишади. Аммо сиз бундан нажот топдингиз.

Бугун эса қўрқиб умидсизланиб ўтирибсиз. Нега?

Нега ўзингизни зиёнда деб ҳисоблайсиз?! Нега ишончни йўқотдингиз?! Нега умидсиз бўлиб қолдингиз?!

Бугун оёғингиз бор, қўлингиз бор, илмингиз бор, туйғуларингиз бор, режалар қилиш учун ақлингиз етарли. Ёрдам бераман деб турган дўстларингиз бор. Ёлғизлигингизда курашган эдингиз. Таслим бўлмасдан шу ергача етиб келдингиз. Энди нега тўхтаб қолмоқчисиз?! Нега яшашни истамайман демоқдасиз?! Нега ҳамма нарсамни йўқотдим дейсиз?! Нечук бунчалар умидсизлик?!

Аллоҳ сизни кўраяпти, ҳамма вақт сизни муҳофаза қилаяпти, риоянгизни қилаяпти. У вакилликка кифоядир!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исм ва нисбаси Имом Мотуридийнинг тўлиқ исми шарифи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд алМотуридий, асСамарқандий, алАнсорийдир. Тадқиқотчилар у кишига давоми...

1865 13:30 / 17.04.2020
Қуръони карим оятларидан бирида .Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, давоми...

2381 09:05 / 01.11.2018
Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусий қўшнисидан маслаҳат сўради. Қўшниси .Во ажабо Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен бўлса мендан маслаҳат давоми...

2098 07:10 / 19.07.2019
Дўстимнинг илтимосига кўра принтердан бир маълумотни қоғозга чиқараётган эдим. Бирдан қурилмага варақ тиқилиб, ишламай қолди. Ўзимча жиҳозни тузатмоқчи бўлдим. давоми...

4998 17:20 / 18.03.2019
Аудиолар

121552 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43036 14:35 / 11.08.2021