1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илмий ҳақиқатми ё Аллоҳнинг сўзларими?

09:05 / 01.11.2018 2370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони карим оятларидан бирида:

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ

 

«Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир», дейилади (Анъом сураси, 125-оят).

Одамлар фазога самолёт, ҳаво шари ва бошқа воситалар ёрдамида кўтарила бошлагандан сўнггина, ҳавонинг юқори табақаларида кислороднинг камайишини билиб олдилар. Юқорига кўтарилган сари нафас олиш қийинлашиб, кишининг юраги сиқила бошлаши ҳодисасини эндиликда ёш бола ҳам билади. Лекин бу ҳақиқат на катталар ва на алломалар англаб етмаган бир замонларда Қуръони Каримда айтилган экан-ку!

Қуръон ояти «…кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўяди», демоқда. Қолаверса, бу ҳам пасттекисликлардан иборат, тоғлари унча баланд бўлмаган бир диёрда яшовчи саводсиз одамнинг илмий ҳақиқатими ёки бутун оламларни йўқдан бор қилган Аллоҳ таолонинг сўзларими?!

Атомнинг бўлиниши

Қуръони каримнинг Юнус сурасида шундай оят бор:

ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ

«На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан ғойиб бўлмас, балки очиқ-ойдин китобдадир» (61-оят).

Инсон билган нарсаларнинг энг кичиги зарра (атом) ҳисобланади. XIX асргача олимлар ўртасида «атом бўлинмайди», деган фикр бор эди. Бир неча ўн йиллар давомида кўпгина олимлар атомнинг таркибини ўрганиш борасида тажрибалар олиб бордилар. Натижада атом ҳам таркибий қисмларга парчаланишини аниқлашга муваффақ бўлдилар. Атом электрон, протон ва нейтронга бўлинар экан.

Қуръони каримда келган «заррадан, яъни атомдан кичикроқ нарса ҳам Аллоҳдан махфий қолмайди» деган мазмундаги оят атом ҳам бўлакларга бўлинишига ишорадир. Яна Қуръони каримда «осмонда ҳам» деган сўз бор, бундан келиб чиқадики, ердаги атомлар билан осмондаги атомларнинг хусусиятлари бир хил экан.

Инсоф билан айтинг-чи, бундан 15 аср муқаддам ўқиш ва ёзишни ўрганмаган Муҳаммад исмли бир киши атомнинг хусусиятларини қаердан ўрганган? Атомнинг бўлиниши ва унинг осмонда ҳам, ерда ҳам бир хил хусусиятга эга бўлишини қандай қилиб билган? Шу мисолнинг ўзи ҳам Қуръони каримнинг илоҳий китоб эканлигига ёрқин далил эмасми?!

“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кумайл ибн Зиёд ривоят қиладилар.Ҳазрати Али, розияллоҳу анҳу билан бирга айланиб юрар эдик. Жаббон қабристони ёнидан ўтаётганимизда, у киши қабристонга қарабndash давоми...

3116 07:06 / 13.11.2018
Устозим бирдан .Юр, бир жойга борамиз, дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, қаерга кетаяпмиз ўзи, дедим..Бир танишим бор, қалин дўстим. Тақволи оила. давоми...

3877 15:50 / 25.12.2019
Аллоҳ таоло....иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар,, давоми...

1574 20:00 / 30.07.2019
Одамлар бир уммат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм давоми...

4356 20:00 / 30.05.2019