1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (123-дарс) «Тайсир»даги етти қироатнинг санади

13:30 / 09.02.2021 1844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абдуллоҳ ибн Омир ашШомий қироати.

1) Ундан Ибн Заквоннинг ривояти:

«Бизга ундан Муҳаммад ибн Аҳмад хабар берган. У «Аҳмад ибн Мусо ибн Мужоҳид хабар берган», деган. У айтганки:

«Аҳмад ибн Юсуф ат‑Тағлибий хабар берган. У айтганки:

«Абдуллоҳ ибн Заквон хабар берган. У айтганки:

«Абу Айюб ибн Тамим ат‑Тамимий хабар берган. У айтганки:

«Яҳё ибн Ҳорис аз‑Зимморий (бир нусхада ад‑Дамморий)[1] хабар берган. У эса:

«Мен Ибн Омирга ўқиб бердим», деган».

Абу Амр (ад‑Доний) айтади:

«Мен Қуръоннинг ҳаммасини ушбу қироат билан Абдулазиз ибн Жаъфар ал‑Форисий ал‑Муқрийга ўқиб бердим. У менга айтганки:

«Мен Абу Бакр Муҳаммад ибн ал‑Ҳусайн ан‑Наққошга ўқиб бердим. У айтганки: «Мен бу қироатни Абу Абдуллоҳ Ҳорун ибн Мусо ибн Шарик ал‑Ахфашга ўқиб бердим. Ахфаш эса уни Абдуллоҳ ибн Заквондан ривоят қилган».

2) (Абдуллоҳ ибн Омир аш‑Шомийдан) Ҳишом ривояти:

«Бизга уни Муҳаммад ибн Аҳмад хабар берган. У: «Ибн Мужоҳид хабар берган», деган. У айтганки: «Бизга Ҳасан ибн Абу Меҳрон ал‑Жаммол хабар берган. У: «Аҳмад ибн Язид ал‑Ҳулвоний хабар берган», деган. У: «Ҳишом ибн Аммор хабар берган. У Ирок ибн Холид ал‑Миррий (бир нусхада ал‑Музаний)[2] хабар берган», деган. У: «Яҳё ибн Ҳорис аз‑Зимморийга ўқиб берганман», деган. У: «Абдуллоҳ ибн Омирга ўқиб берганман», деган».

Абу Амр (ад‑Доний) айтади:

«Мен бу қироат билан Қуръоннинг ҳаммасини шайхимиз Абулфатҳга ўқиб бердим. У менга: «Бу қироат билан Абдуллоҳ ибн ал‑Ҳусайнга ўқиб бердим», деган. У айтганки:

«Мен Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Абдонга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен ал‑Ҳулвонийга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен Ҳишомга ўқиб берганман».

Бу тўртинчи сиймо Абдуллоҳ ибн Омир ад‑Димашқий ат‑Тобиъий бўлиб, Муғира ибн Абу Шиҳобга, у киши Усмон ибн Аффон ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумга, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб берганлар.

 

«Қуръон илмлари» китобидан

[1] Тўғриси аз-Зимморий.

 

[2] Баъзи нусхаларда ал-Музаний эмасал-Миззий келган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Улуми Қуръон, мутахассислари Қуръони карим оятларидан қай бири аввал ва қай бири охири нозил бўлгани ҳақида ҳам жиддий изланишлар олиб борганлар. Чунки кўп бор давоми...

7024 19:50 / 29.04.2019
Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Бу улкан ҳақиқатни ўрганмай туриб, ўзича .хулоса чиқариш, ва бу давоми...

6478 14:45 / 14.01.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандоқ бўлса ўшандоқ ҳолида Жиброил алайҳиссаломдан қабул қилиб олганлар. У давоми...

5483 05:00 / 19.01.2017
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар1биринчи мақолаМаълумки, .истиво, сўзи, хусусан Қуръони Каримда келган .истиво, лафзи ҳақида жуда кўп давоми...

3366 13:06 / 22.09.2020