Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (16-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик

14:45 / 14.01.2019 6452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Бу улкан ҳақиқатни ўрганмай туриб, ўзича «хулоса чиқариш» ва бу хулосани бошқаларга «илмий ҳақиқат» дея тақдим қилиш энг ёмон нарса эканини мактабда ўқиб юрган чоғимда англаб етган эдим. Бир куни бўш қолган дарс соатида мактабимизнинг мудири синфимизга кириб, бизга «таълим» бера бошлади. Мудир Қуръони карим ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни айтди: «Муҳаммад Пайғамбар бир тўп илмли одамларни тўплаб, уйга қамаган. «Битта китоб ёзасанлар», деган. Китоб ёзиб бўлингандан сўнг ҳалиги одамларни қатл қилган. Сўнгра китобни бедапояга қўйиб, одамларни чақирган ва «Менга осмондан китоб тушди», деб ҳалиги китобни кўрсатган. Шунинг учун кексалар «Бедапояга бавл қилиб бўлмайди», дейишади…»

Мудир синф хонасидан чиқиб кетиши билан болалар орасида муҳокама бошланди. Ҳамма мудирнинг гапига ишониб бўлмаслигини таъкидлади-ю, аммо бирор киши бор ҳақиқатни айта олмади. Ҳақиқатни муллалар билишини таъкидлашди. Мен уйга борганимда отамизга бўлиб ўтган ҳодисани айтган эдим, у киши менга керакли нарсани қисқача тушунтириб бердилар.

Ваҳийнинг ҳақиқатини тушуниб етмаслик фақатгина мактабимиз мудири каби даҳрийлик тузуми одамларига тегишли эмас. Бундан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамаср бўлган мушриклар ҳам бу ҳақиқатни инкор қилиб, Қуръони карим ҳақида ўзларича турли уйдирмалар ва бўҳтонлар тўқиган эдилар.

Мазкур бўҳтонлар турли-туман тахминлардан бошқа нарса эмас эди. Минг афсуски, уларнинг барчаси Қуръони каримга қарши айтилган эди. Энг ёмони, ҳозиргача айтилиб келмоқда. Шу билан бирга, бу нарса Аллоҳ таолонинг инояти ила қайсидир маънода Қуръони каримнинг ҳақ эканига хизмат ҳам қилмоқда. Мазкур бўҳтонлар асоссиз экани ўз исботини топган сайин, кишилар Қуръони каримнинг ҳақ эканига яна ҳам қатъийроқ ишонч ҳосил қилмоқдалар. 

Қуръон илми машойихлари бу мавзуга алоҳида эътибор билан қарайдилар. Қуръони каримга қарши тўқилган бўҳтонларга эринмасдан раддиялар қиладилар. Чунки бунда Қуръони каримнинг ҳақ эканини англатиш, Қуръон душманларининг бўҳтонлари ноҳақ эканини баён қилиш учун қулай фурсат бор.

Қуйида мазкур бўҳтонлардан ҳамда уларга қарши Қуръони каримнинг ўзи ва машойихларимиз тақдим қилган раддиялардан баъзила-рини ўрганамиз. 

1. «Қуръон алғов-далғов туш кўраётган мажнуннинг гапидир» деган даъво. 

Араблар назарида алғов-далғов тушлар жиннилик жунбушидан бўлади, деган тушунча бор эди. Шунинг учун ҳам улар ўзларига ваҳий нозил бўлаётганини айтган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида «Бу алғов-далғов туш кўраётган мажнун» деган гап тарқатишди.

Аллоҳ таоло Духон сурасида марҳамат қилади:

ﯔﯕﯖﯗ

«…ва: «Бу ўргатилган мажнун», дедилар» (14-оят). 

 Қалам сурасида шундай деб марҳамат қилади:

ﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧ

«Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлурлар ва: «Албатта, у мажнундир», дерлар» (51-оят).

Аллоҳ таоло уларнинг бу бўҳтонларини рад қилиб, Ўз Набийсига тасалли бериб, Қалам сурасининг аввалида шундай деган эди:

ﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔ

«Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан» (1-2-оятлар).

Араблар дастлаб у зотга нозил бўлаётган ваҳийнинг ҳолатини тушуна олмай, турли гапларни айтиб кўришди. Лекин ўзлари қилаётган туҳматларга уларнинг ўзлари ҳам ишонмас эдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу масхараомуз ҳолатларини тасвирлаб, Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎ ﮏﮐﮑ

«Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек, мўъжиза келтирсин», дедилар» (5-оят).

Улар Қуръоннинг содир бўлишини ухлаган кишининг туши, мажнуннинг довдираши, тўқиб чиқарилган нарса, ёлғончининг уй-дирмаси, шоирнинг илҳоми каби алланималарга ўхшатмоқчи бўлишди. Ояти каримадаги «балки» сўзининг уч бор келиши уларнинг ўзлари айтаётган гапларига ўзлари ишонмаётганларини билдиради. Соддагина қилиб, «Аллоҳнинг ояти» дейиш ўрнига шунчалик тубанлик, маккорлик ботқоғига ботишди. 

Қуръон ваҳийсини «туш» дейдиганларнинг гумонлари ҳақиқатдан мутлақо йироқ тушунчадир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари ҳар қандай ҳолатда уйғоқ бўлиши, кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламаслиги маълум ва аниқ бўлиши билан бирга, Қуръони каримнинг бирор ояти тушда нозил бўлган эмас. Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳийни тушуниб, ўзларига сингдириб олиш хусусиятлари дастлабки «Иқроъ» сураси ваҳий бўлганидан то Қуръоннинг охирги ояти нозил бўлиб, Рафиқи Аълога риҳлат қилгунларига қадар бардавом бўлган. Бу ҳақиқат кўплаб саҳиҳ, ишончли хабарларда такрор-такрор келган.

Шу ўринда баъзи муфассирлар ва замондош ёзувчиларнинг, яхши ният билан бўлса-да, «Ҳиро ғорида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дастлабки ваҳий нозил бўлганида, у зот ухлаган бўлганлар», деб тасаввур қилишлари хато эканини таъкидлаб қўймоғимиз лозим. 

Балки Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»лари ҳамда бошқа ишончли манбаларда келганки, илк ваҳий нозил бўлган пайтда ҳам у зот уйғоқ ҳолда ҳақиқатни излаб, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилиб ўтирган бўлганлар. Шунинг учун ҳам қўрқиб, қалблари изтиробга тушган, баданлари титраган ҳолда Хадижа розияллоҳу анҳонинг олдига келганлар. Агар бу иш уйқуларида содир бўлганида, уйғонганларидан кейин қўрқинчлари кетган бўларди. Балки иш Қуръони карим Нажм сурасида айтганидек бўлган:

ﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌ

«Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади. У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?!» (11-12-оятлар)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари, қилган тасарруфлари ҳозиргача энг тўғри сўз, энг одил ечим бўлиб келаётир. У кишининг инсоният учун қилган хизматлари, келтирган манфаатлари башарият тарихида бирор инсондан содир бўлмаганига тарихнинг ўзи гувоҳ. Буни нафақат мусулмонлар, балки кофирлар ҳам баралла айтишмоқда. Бу нарса ҳатто исбот талаб қилмас ҳақиқатга айланиб бўлди. 

Ана шундай зотга қадимги мушриклар турли алғов-далғов гаплар-ни айтадиган «жинни» дея туҳмат қилишган бўлса, бугунги Қуръон душманлари бу гапни «илмий» асосда таржима қилиб, «Муҳаммад истерия хасталигига мубтало бўлган, касали тутган пайтдаги ҳар хил гапларни одамларга Қуръон деб айтган», дея бонг уришмоқда. Юқорида келтирилган мисолларда айтилган гапларни истерия хасталигига учраган одам гапира олмаслигини мазкур хасталикдан кўра оғирроқ дардга учраганлар ҳам айтмаса керак...

(давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Али алКисоий қироати.1 Абу Амр адДурий ривояти.Бизга уни Муҳаммад Абу Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Умар ибн Муҳаммад алМуаддал хабар берган. У айтганки.Бизга давоми...

1561 13:30 / 02.03.2021
Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар берки,улар гапни эшитиб, энг гўзалига давоми...

3514 22:23 / 20.04.2018
Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, уни махфий ишоралари тақозоси билан тафсир қилади. Бу фақат сулук ва тасаввуф арбобларининг услубидир. давоми...

3020 14:00 / 20.04.2021
учинчи мақолаУчинчи қисмҚуръон оятларининг ҳукми насх бўлиб, тиловати боқий қолиши.Бунда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бир оятни нозил қилиб, маълум шаръий ҳукмни давоми...

3174 13:30 / 26.05.2020
Аудиолар

120103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41771 14:35 / 11.08.2021