1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

«Арбаъин» танлови якунланди

20:10 / 07.02.2021 1530 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган «Арбаъин» танловининг аёл-қизлар ўртасидаги мусобақаси ўтказилган эди.

Бугун, 7 февраль куни ушбу «Арбаъин» танловининг эркаклар ўртасидаги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа анъанага мувофиқ, Қуръони Карим тиловати билан бошланди. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг гўзал тиловатидан сўнг хайрли дуолар қилиниб, «Арбаъин» танлови очиқ деб эълон қилинди.

Мусобақа иштирокчиларини қуйидаги таркибдаги ҳакамлар ҳайъати баҳоладилар:

Устоз Иброҳимжон домла Қодиров, «Саодат» жоме масжиди имом-хатиби.

Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ домла, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Абдумурод Тилавов, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти.

Отахон Муҳаммад ўғли, муҳаддис олим.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди ноиби. 

Акром Малик, навоийшунос олим.

Мусобақада қатнашиш учун рўйхатдан ўтган иштирокчилар дастлаб саралаш босқичидан ўтишди. Танловда ҳар бир иштирокчининг чиқишлари ҳакамларимиз томонидан 100 баллик тизимда баҳолаб борилди. 

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилди:

Биринчи йўналиш: ҳадисларнинг ўзбекча таржимаси ва тўртликларни ифодали ёддан айтиб бериш.

Ушбу йўналиш бўйича Тошкент вилоятидан Ҳабибулло Ўринбоев биринчи ўринга сазовор бўлиб, ғолибимиз мусҳаф, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Ҳилол» китоблари, «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Иккинчи ўрин эса Фарғона вилоятидан Исфандиёр Зокиржоновга насиб этди. Ғолибга мусҳаф, «Одоблар хазинаси», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Совғаларни Сайфуллоҳ домла ғолибимизга топширдилар.

Фахрли учинчи ўринни эса Нодирбек Муродуллаев эгаллади. Бу ғолибимиз ҳам мусҳаф, «Руҳий тарбия», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Иккинчи йўналиш: ҳадиснинг ўзбекча таржимаси ва арабча матни ҳамда уни ровийлари, шунингдек, тўртликларни ифодали ёд олган ҳолда айтиб бериш.

Ушбу йўналиш бўйича олий ўрин Тошкент шаҳридан Абубакр Баратовга насиб этди. Ғолибга мусҳаф, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Ҳилол» китоблари, «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Иккинчи ўринни эса Қурбон Исматов эгаллади. Бу ғолибимизга мусҳаф, «Одоблар хазинаси», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар берилди. Совғаларни Сайфиддин домла топширдилар.

Фахрли учинчи ўрин Тошкент шаҳридан Достонбек Султоновга насиб этди. Учинчи ўрин соҳибига мусҳаф, «Руҳий тарбия», «Ҳилол» журнали, диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Ушбу мукофотни Абдумурод Тилавов топширдилар.

Шунингдек, танловнинг барча иштирокчилари махсус эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Совғаларни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Акром Малик топширдилар.

Ҳакамлар ҳайъатига ҳам Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўтказилган «Арбаъин» танловидаги хизматлари учун самимий миннатдорлик изҳор этилиб, islom.uz портали томонидан шайх Муҳаммад содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг асарлари ва ташаккурномалар топширилди.

Мусобақа islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Шунингдек, ахборот ҳамкоримиз «Kun.uz» cайти ҳам танлов жараёнини кенг оммага ёритишда хизмат қилди.

Қувонарлиси шуки, танлов ҳақида эълон берилгандан сўнг, 2000 га яқин киши «Арбаъин» танловида қатнашиш истагини билдирди. Бу эса халқимизнинг мумтоз адабиётга қизиқишидан, ҳадис ва тўртликларни севиб ёд олаётганидан далолат беради. «Арбаъин» асарини, ҳадиси шарифларни ёд олган ёки ўқиган киши динимизнинг эзгуликка, ахлоққа асосланганига гувоҳ бўлади, оят-ҳадислар ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун муҳим эканлигини кўрсатади.

«Улуғ бобомиз Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ ва у кишига ўхшаш мумтоз адабиёт намояндаларининг асарларини қанча кўп ўрганилса, шунча кам. Зеро, уларнинг асарлари битмас-туганмас зиё манбаидир», деб таъкидлаган эдилар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Islom.uz портали раҳбарияти ҳамда ижодий жамоаси танловда қатнашган барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдиради.

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Islom.uz сайти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳий мазҳабга амал қилиш айниқса бугунги кунда янада аҳамиятли ва зарурдир. Чунки мазҳабга эргашиш мавжуд турли ихтилофлар ва келишмовчиликларнинг олдини давоми...

1046 17:21 / 19.10.2021
Қадимда соғлигида камчилиги бор, эҳтиёжманд кишилар жамиятга юк сифатида қаралган. Хусусан, Европа давлатларида уларга ақли заифларга муомала қилгандек, муомала давоми...

1614 15:33 / 17.01.2023
2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган .Islom.uz порталининг йил сарҳисоби, тадбири бўлиб ўтади. Тадбирда давоми...

1181 18:30 / 25.08.2022
Islom.uz портали томонидан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил қилинган .Арбаъин, мусобақасининг биринчи куни давоми...

1089 17:31 / 06.02.2021
Аудиолар

121547 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43031 14:35 / 11.08.2021