1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ЭЪЛОН

17:31 / 06.02.2021 1088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Islom.uz портали томонидан  Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил қилинган «Арбаъин» мусобақасининг биринчи куни якунланди.

Якшанба 7 февраль куни соат 9:00 да эркаклар ўртасидаги мусобақа бошланади. Шу куни ғолиблар аниқланиб, мукофотлар ва эсдалик совғалар топширилади.

Эслатиб ўтамиз, танлов икки йўналишда ўтказилади.

Биринчи йўналиш:

— тўртликларни ифодали ёддан айтиш.

— ҳадисларнинг ўзбекча таржимасини ёд олган ҳолда айтиб бериш.

Иккинчи йўналиш:

— ҳадисларнинг ўзбекча ва арабча матнини ҳамда ровийсини ёддан айтиш.

— тўртликни ифодали ёд олган ҳолда айтиб бериш.

Ҳар икки йўналишда ҳам иштирокчилар билет танлашади. Ҳар бир билетда тўртта рақам бўлади. Иштирокчилар шу рақам остидаги ҳадис ва тўртликни барчасини ёддан айтиб беришлари керак.

Ушбу тадбирга рўйхатдан ўтган иштирокчилар киришади.
«Арбаъин» танлови «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сўгалли ота 5-уй.

«Арбаъин» танлови мусобақаларини islom.uz порталининг ижтимоий саҳифалари орқали кузатиб боринг.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган .Islom.uz порталининг йил сарҳисоби, тадбири бўлиб ўтди. Тақдимотга давоми...

1319 12:30 / 29.08.2022
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.3чорак mdash шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1396 14:00 / 15.03.2022
.Илмни Аллоҳ азза ва жалланинг юзи учунгина ўрганадиган уч киши Ато, Товус ва Мужоҳид кабисини ҳеч кўрмадим, Салама ибн Куҳайл. Тўлиқ исми ва таваллуди Абу давоми...

1558 14:34 / 23.05.2023
Тўлиқ исми ва туғилган йили Мустафо Содиқ Абду Розиқ Саид Рофеъий 1880йилда Мисрнинг Қалюбия вилоятидаги Баҳтим қишлоғида туғилган. Лекин оиласи Танто шаҳрига давоми...

901 13:49 / 08.02.2023
Аудиолар

121543 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43026 14:35 / 11.08.2021