1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аёрхо бинти Хонид (Мусонинг оналари) (иккинчи мақола)

15:00 / 30.12.2020 1581 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳомиладорлик ва қўрқув 

Болалар учун ўлим йили бошланиши билан Аёрхо яна ҳомиладор бўлди. Билардики, агар ўғил туғилса, аскарлар уни ўлдиради! Қалбига қаттиқ қўрқув тушди. Қўшнисини эслади. Шайтон васваса қилди: «Ҳозир болангни туғасан, Фиръавн аскарлари уни қўлингдан олади, кўзинг олдида ўлдирадилар, бундан кўра ўзингни Нилга ташлагин! Бирга ўласан! Кўз олдингда болангнинг сўйилиш манзарасини кўтаролмайсан!» Аёрхо шайтон васвасасидан Аллоҳдан паноҳ сўради. 

Бир куни коҳин Фиръавн олдига кириб шундай деди: «Бу йил ўша бола туғилади. У сендан подшоҳликни тортиб олади. Сенинг устингдан ғалаба қилиб, ўз ерингдан чиқаради, динингни ҳам ўзгартиради». 

Фиръавн тезликда ҳомиладор аёлларни аниқлашга тушди. Аллоҳнинг ҳикматларидан бири шуки, бошқа ҳомиладор аёлларга ўхшаб Аёрхонинг ҳомиласи билинмади. Унинг қорнига ҳомилани аниқлаш учун қўлларини қўйишганида ҳомила орқага беркинарди. Аёлнинг орқасига қўлларини қўйишганида олд томонга беркинарди. Ойлар ўтиб боланинг туғилиш вақти яқинлашди. Кунлар сайин онанинг қўрқуви кучаярди. Ҳомиласини кўриб қолишларидан, Фиръавн одамлари билиб қолишларидан чўчирди. Аллоҳ таолодан икки жонни саломат сақлашини ва Ўз паноҳида асрашини умид қиларди. Туғилиш вақти яқинлашди. Аёрхо уйга беркиниб олди. Қараса, ўғил! Қалбини қаттиқ қўрқув чулғади. Болани маҳкам бағрига босиб эмизди. Аллоҳ болани қандай қутқаришини илҳом билан қалбига солди. Ўғлини сандиқда Нилга оқизиб юборди. Аллоҳ таоло айтди:

وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ۝

 «Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Бас, қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганингни билиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга (яъни, тирик ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз» (Қасос сураси, 7-оят). 

Онаизор кўзлари тўла ёш билан сандиқ ортидан кузатиб қолди. 

Гўдак Нил дарёсида Аллоҳнинг муҳофазасида оқиб борарди. Аллоҳ энг яхши муҳофазаловчи ва раҳмли Зотдир. Сандиқча Фиръавн қасри ёнида тўхтади. Подшоҳнинг аёли уни кўриб, югуриб келди ва ичидаги болани кўтариб олди. Қалбига боланинг муҳаббати тушди. У туғмаган, фарзандсиз аёл эди. 

أَنِ اقْذِفِيهِ فِي التَّابُوتِ فَاقْذِفِيهِ فِي الْيَمِّ فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ بِالسَّاحِلِ يَأْخُذْهُ عَدُوٌّ لِّي وَعَدُوٌّ لَّهُ وَأَلْقَيْتُ عَلَيْكَ مَحَبَّةً مِّنِّي وَلِتُصْنَعَ عَلَى عَيْنِي۝

«Уни (яъни, Мусони) сандиққа солиб дарёга ташлагин. Бас, уни дарё (тўлқини) соҳилга отсин. (Шунда) уни Менинг ҳам, унинг ҳам душмани - Фиръавн ушлаб олур». (Эй Мусо, барчага суюкли бўлишинг) ва Менинг ҳифзу ҳимоямда униб-ўсишинг учун Мен сенинг устингга Ўз томонимдан бир муҳаббат ташладим (яъни, сени кўрган киши суюб қоладиган ёқимтой бола қилдим)» (Тоҳа сураси, 39-оят).

Фиръавн сандиқдаги бола ўғил эканлигини билди, ўлдирмоқчи бўлди, лекин аёли уни ҳимоя қилди.

وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِّي وَلَكَ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَى أَن يَنفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ۝

 «Сенинг ҳам, менинг ҳам кўз қувончимиз бўлиб юрсин, менга ҳадя қилгин бу болани», деди. Подшоҳ рози бўлди. «Фиръавннинг хотини (унга): «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, унинг бизларга нафи тегса ёки уни бола қилиб олсак», деди. Улар (ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак қўлида эканини) сезмаган ҳолларида (уни бола қилиб олдилар)» (Қасос сураси, 9-оят). 

Мусонинг онаси уйига қайтди. У кўп йиғлаган, маҳзун ҳолатда эди. Зеро қалбининг бир парчасини Нилга оқизиб келганди-да. Кўчага чиқиб «Дод, боламни қайтаринглар», деб бақиргиси келарди. Аллоҳ таоло унинг қалбига таскин берди, ниҳоят у юпанди, чунки мўмина аёл эди.

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадим замонда Мисрда Юсуф исмли зот акалари билан яшардилар. Ул зот ўзларидан насл қолдирдилар. Баъзилари солиҳ, баъзилари фосиқ, баъзилари муфсид бўлиб давоми...

2262 11:00 / 23.12.2020
VIIРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни ирода қилсалар, хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирларининг қуръаси чиқса, ўша аёлларини ўзлари давоми...

2935 15:00 / 19.02.2019
Мусулмон аҳолининг ярмини аёллар ташкил этади. Ёшлар ва болаларнинг ҳам ярми қизлардан иборат экани маълум. Ҳаётнинг ярми барча жабҳаларда ўғил билан қиз болалар давоми...

2088 15:20 / 06.02.2022
Алҳамдулиллаҳ муборак Рамазон ойи ҳам кириб келди. Аллоҳим бу гўзал ойни бизга барокатли қилиб берсин.Рамазон ойи танни ва руҳни даволовчи шифо ойидир. Бу муборак давоми...

1759 18:36 / 13.04.2021
Аудиолар

121529 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43016 14:35 / 11.08.2021