1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Рамазонни қандай ўтказамиз?

18:36 / 13.04.2021 1755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Алҳамдулиллаҳ муборак Рамазон ойи ҳам кириб келди. Аллоҳим бу гўзал ойни бизга барокатли қилиб берсин.

Рамазон ойи танни ва руҳни даволовчи шифо ойидир. Бу муборак ойда жаннат эшиклари очилади ва жаҳаннам эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади ва энг улуғ кечалардан – Қадр кечаси бордир.

Рамазон ойи муслима аёлларимиз учун бошқача бир шукуҳ ва катта тайёргарлик билан бошланади. Бу яхши албатта. Лекин аввало ўзимиз учун кун тартибини тузиб олсак мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки рўза ибодати улуғ ибодат, Рамазон ойининг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланмоқ зарур.

Маълумки, бизнинг аёллар кўп вақтларини ошхонада ифторлик тайёрлаш билан билан ўтказиб юборишади. Аммо Рамазон ойи нафсдан тийилиб ибодат билан ўтказиш зарур. Шундай экан бу ойда ошхонада камроқ вақт ўтказишимиз биз муслималар учун ибодатга кўп вақт ажратишимизга имкон беради.

Рамазон ойини Қуръон тиловати, садақа, зикр, намоз каби гўзал аммаллар билан бойитишимиз даркор.

Келинг, энди Рамазонда ҳамма ишимизни бажаришга улгуришимиз учун таомнома эмас балки, кун тартиби тузуб чиқамиз.

Саҳарлик

Зикрлар

Бомдод

Қуръон ҳатм қилиш

Уй ишлари

Зуҳо номози

Дунёвий дарслар ёки фарзандлар тарбияси

Пешин

Қуръон ҳатм қилиш

Дам олиш

Аср

Дуо ва зикр

Уй ишлари, (ифторга тайёрланиш)

Шом

Ифторлик

Ишлар ёки сайр

Хуфтон 

Қуръон ҳатм қилиш

Таровеҳ

Нафл намозлар

Ибодат ва зикрлар

Қурони каримда келишича

«Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин». (Ҳашр сураси, 18-оят).

Азиз диндошим, шундай қилиб бу улуғ ойни дунёвий ишларга сарфлаб беҳуда ўтказмайлик, барчамизнинг қалбимизга иймон ва тақво жойлашини ва Ўзи тўғри йўл кўрсатишини, ҳаётимизни ибодат ва яхши амаллар билан безашини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Фарангиз Очилова

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни қизим чуқур ўйга толган ҳолда менга Ислом дини ва унга тобелик даъвосидаги айрим кишилар ҳақида саволлар бера бошлади. Унинг саволлари, унинг тили билан давоми...

3368 16:00 / 27.02.2019
Ёш бўлишларига қарамай, Оиша онамиз оталарининг уйида туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташвишларига шерик бўлар эдилар. У киши Пайғамбар давоми...

3634 17:03 / 05.11.2018
.Ва батаҳқиқ, сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик, Аъроф сураси, 11оят дея марҳамат қилган Аллоҳ таолога Ўзининг Холиқ сифатига мос ҳамду санолар бўлсин. давоми...

1507 16:24 / 21 январь
Муҳаббат энг бетакрор инсоний туйғулардан бўлиб, қадимдан барча жамиятлар ҳаётида юқори ўрин тутган. Хусусан, икки жинс вакиллари ўртасидаги муҳаббат мавзуси давоми...

2161 11:00 / 10.12.2021