1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Биъру маъуна ҳодисаси

15:00 / 29.12.2020 1453 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сафар ойининг ўзида мушриклар томонидан мусулмонларга қарши яна бир хиёнат уюштирилди. Ҳодисанинг тафсилоти қуйидагича:

Мадинага Нажднинг Бану Омир қабиласи катталаридан Омир ибн Молик исмли киши келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Исломни таклиф қилдилар. У Исломни қабул ҳам қилмади, рад ҳам. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Агар саҳобаларингиздан баъзиларини Наждга юбориб, уларни ўз ишингизга даъват қилсангиз, қабул қилишармикан, деб умид қиламан», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен уларга Нажд аҳли зарар етказишидан хавфсирайман», дедилар.

«Уларни мен ўз ҳимоямга оламан. Сиз уларни ўз ишингизга даъват қилиш учун юбораверинг», деди Омир ибн Молик.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг гапига ишониб, Бухорий ривоятига кўра, саҳобаларининг энг сараларидан етмиш кишини Мунзир ибн Амр розияллоҳу анҳу бошчиликларида юбордилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур етмиш кишилик саҳобалар гуруҳи бошлиғи Мунзир ибн Амр розияллоҳу анҳуга Бану Омир қабиласининг бошлиғи Омир ибн Туфайл учун мактуб ҳам ёздириб бердилар. Мактубда мазкур гуруҳ уруш учун эмас, даъват ва таълим учун юборилгани баён қилинган эди.

Қабила бошлиғи Омир ибн Туфайл Бану Сулайм қабиласининг Усайя, Риъл ва Заквон уруғларини мазкур саҳобалар гуруҳини қириб ташлашга чақирди. Қабилаларнинг баъзилари ҳалиги Омир ибн Моликнинг мусулмонларни ўз ҳимоя­сига олганини эътиборга олиб, уларга қарши хиёнатда иштирок этишга кўнишмади.

Қабила бошлиғи Омир ибн Туфайл эса бошқа баъзи хиёнаткор қабилалар ёрдамида саҳобалар гуруҳини «Биъру Маъуна» қудуғи ёнида ўраб олиб, ҳаммаларини шаҳид этди. Саҳобалардан фақат бир киши ўлмай қолди. У киши чалажон бўлиб ётганида мушриклар учун ўлик деб ўйлаб, қолдириб кетишган Каъб ибн Зайд­ розияллоҳу анҳу эдилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари иккига бўлинади1. Аллоҳ таолодан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганлари.Жаброил давоми...

768 14:01 / 21.08.2023
Хоразм қозиси, муҳаддиси, ҳофиз Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий.Илм талабида юрт кезганлар.Аҳмад ибн Юнус Ярбувъий, Саъид ибн Мансур, Сулаймон ибн Абдурраҳмон, Исҳоқ давоми...

1717 16:10 / 02.04.2019
Бану Назир қабиласининг йўлбошчиси Каъб ибн Ашраф қирқ отлиқ билан Маккага борди ва Қурайш қабиласини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши курашга давоми...

1661 11:00 / 26.11.2020
Жангчи давлат арбоби бўлиши шарт эмас. Сиёсатнинг ўз ҳисоби бор. Жангни моҳирлик билан бошқарадиганлар ҳамма вақт ҳам давлатни моҳирлик билан бошқара олишмайди. давоми...

1581 13:00 / 16.12.2021
Аудиолар

121470 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42964 14:35 / 11.08.2021