1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳамма нарсани биламан деяверманг!

13:00 / 16.12.2021 1579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жангчи давлат арбоби бўлиши шарт эмас. Сиёсатнинг ўз ҳисоби бор. Жангни моҳирлик билан бошқарадиганлар ҳамма вақт ҳам давлатни моҳирлик билан бошқара олишмайди. Аниқроғи умуман бошқара олишмайди.

Тарихда бўлиб ўтган кўп жанглар муваффақиятсиз сиёсатга сабаб бўлган. Сиёсатчилар бошқарувда омадсиз бўлгач, урушларни ўйлаб топишади. Инқирозларини четга экспорт қилмоқчи бўладилар. Ташқи урушлар ички қўзғолонларни ман қила олмайди. Чунки халқ ҳукумат атрофидан айланмайдиган бўлиб қолади.

Наполеон Бонопарт сиёсатда муваффақиятни йўқотгач жуда катта уруш оловини ёқди. Бу уруш олови Акка деворлари ортида сўнди.

Уинстон Черчилл урушда омадини йўқотгач ундан кейинги биринчи сайловда бой берди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуга қаранг. Улар иккиси ҳам ўз ишининг усталари эди. Умар розияллоҳу анҳу беқиёс давлат арбоби эдилар. Холид розияллоҳу анҳу эса иқтидорли қўмондон эдилар. Умар розияллоҳу анҳу давлатни бошқаришда Холид розияллоҳу анҳудан муносиброқ эдилар. Холид розияллоҳу анҳу эса урушда Умар розияллоҳу анҳудан муносиброқ эдилар. Агар қўшин бошқаруви Умар розияллоҳу анҳуга топширилганида урушни Холид розияллоҳу анҳу каби идора қила олмаган бўлар эдилар. Агар давлатнинг калитлари Холид розияллоҳу анҳуга топширилганида давлатни Умар розияллоҳу анҳу каби бошқара олмаган бўлар эдилар.

Ҳолбуки, Умар розияллоҳу анҳу урушни билар эдилар. Холид розияллоҳу анҳу ҳам давлатни билар эдилар. Аммо билиш бошқа экан, ўша ишдан хабардорлик ва моҳирлик бошқа экан. Умар розияллоҳу анҳунинг қамчилари билан тузаладиган халқни Холид розияллоҳу анҳунинг қиличлари билан тузатиб бўлмас эди. Холид розияллоҳу анҳунинг қиличлари билан тузаладиган қўшинни Умар розияллоҳу анҳунинг дарралари билан тузатиб бўлмас эди.

Бу ҳаётда мутахассисликнинг ўрни бошқача экан барибир. Ҳамма нарсани биламан дейдиган киши аслида ҳеч нарсани билмайди!

Абдулқодир Полвонов 

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Арабларнинг одати бўйича, болалар саҳролик аёлларга эмиздирилар эди. Уларнинг фикрича, саҳронинг ҳавоси ҳам, одамларининг ахлоқи ҳам шаҳарникидан яхшироқ давоми...

2213 13:36 / 12.09.2019
Милодий 809 йил 24 мартда Аббосий халифалардан бўлган Амин отаси Ҳорун арРашид вафот этгач халифаликка ўтирди. Аввалда Ҳорун арРашид уни тахт вориси қилиш ҳақида давоми...

955 16:05 / 31.10.2022
Маълумки, Ислом тинчлик динидир. Исломнинг дастлабки босқичларида нозил бўлган Қуръони Карим оятларида урушга ишора қилувчи бирорта ҳам сўз йўқ. Шунингдек, Ислом давоми...

1741 16:19 / 08.08.2020
ҳижратдан аввалги 47 йил милодий 577 йилПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга кирганларида, оналари у зотни Ясрибга Мадинага олиб бордилар. Онабола давоми...

4324 19:35 / 19.09.2019
Аудиолар

121370 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42875 14:35 / 11.08.2021