1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чинакам тавба

08:00 / 24.12.2020 2674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир гуруҳ ярамас, бадхулқ одамлар Робийъ ибн Ҳайсамни фитнага солиш учун унга ниҳоятда гўзал бир аёлни рўбарў қилмоқчи бўлишди. Аёлга эса «Уни йўлдан ура олсанг, минг дирҳам берамиз», деб ваъда қилишди. Аёл энг чиройли кийимларини кийди, энг хушбўй атирларини сепиб, Робийъ ибн Ҳайсам масжиддан чиққан пайтда унга ўзини намоён қилди. Аммо уни кўрган Робийъ жаҳл билан унга деди: «Шу топда дард тегиб, бу аҳволинг, бу нозу жилваларинг ўзгариб, хароб бўлиб қолсанг нима қиласан? Ёки шу аҳволингда ўлим фариштаси келиб, жон томирингни суғуриб олса нима қиласан? Мункар ва Накир фаришталар сўроққа тутса, қандай аҳволга тушасан?» деди. Аёл қаттиқ оҳ тортди-ю, бехуш йиқилди. Ўзига келгач эса, тавба қилиб, кечаю кундуз Аллоҳга ибодат қилишга киришди. Кўп ўтмай у вафот қилди. У гуноҳларидан қўрқиб йиғлайверганидан, тинимсиз ибодат қилиб, риёзат чекаверганидан куйган чўпга ўхшаб қолган эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом байроғи бизга мусулмонларнинг ғалабаси ҳақида сўзлаб берадиМени гоҳида матодан, гоҳида бошқа нарсадан тиклашган. Мен Ислом байроғиман. Муҳаммад давоми...

1601 09:00 / 29.04.2021
Халқимизда бир нақл бор.Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол,.Бундан кўриниб турибдики, .тирноқ, биз учун азалазалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб давоми...

3788 11:10 / 21.08.2019
Ислом дини тўлиғича поклик асосида қурилгандир. Аллоҳ таоло мўминмусулмонларни ҳалол касб ва ҳалол йўл билан ризқ топишга ва пок нарсаларни истеъмол қилишга давоми...

1718 20:05 / 30.08.2019
Бунинг учун ўз олдингизга қуйидаги учмақсадни қўйишингиз лозим1. Болангизда Қуръонга муҳаббат уйғотиш.2. Бола учун Қуръон ёдлашнинг осон ва енгил усулини топиш.3. давоми...

18077 16:29 / 30.05.2020
Аудиолар

121579 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43052 14:35 / 11.08.2021