1446 йил 29 рабиъус сони | 2024 йил 01 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Байроқнинг ҳикояси

09:00 / 29.04.2021 1726 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом байроғи бизга мусулмонларнинг ғалабаси ҳақида сўзлаб беради

Мени гоҳида матодан, гоҳида бошқа нарсадан тиклашган. Мен Ислом байроғиман. Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбарларнинг сарвари қилиб дунёга юборган Аллоҳ динининг байроғиман.

Ҳаётимда унутилмайдиган, тарихга аниқ ва зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйиладиган воқеаларни кўрдим.

Самосида мен биринчи ҳилпираб турган шаҳар Ясрибдир. У ерга Расулуллоҳ ва саҳобалар қурайшликларнинг азиятидан қутулиш учун келганларидан сўнг шаҳар «Мадинаи Мунаввара» деб номланди. Мадина аҳли муҳожирларга нисбатан ажойиб меҳмондорчилик кўрсатди. Ўзларининг энг яхши нарсаларини улар билан баҳам кўришди.

Бадр воқеаси – мен иштирок этган биринчи воқеалардан эди. Мен Ухуд ва Ҳандақ жангларида ҳам бўлдим. Аллоҳ мусулмонларга ёрдамини берди. Мен баланд кўтарилган ҳолда остимда Ислом учун хизмат қиладиганларнинг кўпайганини кўрдим.

Макка фатҳ қилинган куни унинг осмонида кўтарилдим. Ва одамлар динга жамоа-жамоа бўлиб киришди. Бут ва санамларнинг байроқлари яксон қилинди.

Шу воқеадан бир йил ўтиб, Араб жазирасининг ҳамма ерида ҳилпирай бошладим. Кўп жойлардан элчилар келиб, Исломни қабул қилганларини Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламга билдиришди ва менинг остимга туришганини айтишди. Мен Ислом байроғиман.

Ҳижратнинг 10 йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадони қилган пайтларида мен 100 мингдан ортиқ мусулмон боши устида ҳилпирар эдим. Улар Байтуллоҳ атрофида Расулуллоҳ билан уни тавоф қилишар эди.

Менинг атрофимда кўп ишлар бўлиб ўтди ва мен Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам билан қадам-бақадам юриб, барча ғазотларда бирга қатнашдим. У кишининг кундалик ҳаётлари, барча ишларини бохабар бўлиб, ҳамма сўзларини эшитдим. У кишининг барча ишда улуғ даражаларга эришганларига шоҳид бўлдим. У киши банда ва йўлбошчи, шижоатли, довюрак, олийжаноб, оқил инсон эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни барча инсонлар севганидек мен ҳам у зотни чин қалбдан севдим. Кун сайин янги ва янги жамоаларнинг боши узра ҳилпираб, ўзимни бахтиёр ҳис этардим.

Менинг ҳаётимда бир ёмон кун ҳам бўлиб ўтди. Ўша куни қаттиқ изтироб чекдим. Қўрқувдан титраб кетдим. Шундай бир машъум хабарни эшитдимки, унга ҳеч кимнинг ишонгиси келмас эди. Мусулмонлар изтироб чекиб туришганида уларнинг орасидан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг овозлари эшитилди:

– Эй инсонлар, кимки Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, Расулуллоҳ вафот этдилар. Кимки Аллоҳга ибодат қилган бўлса, албатта, Аллоҳ мангу тирикдир, У ўлмайди.

Уларнинг орасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларини кутиб юрганлар бор эди: баъзилари муртад бўлишди ва баъзилари закот беришдан бош тортишди, баъзилари исён қилиб, ўзларининг устларидан мени – Ислом байроғини туширишни талаб қилишди.

Воқеалар яна қайта-қайта такрорланди, муртадлар яна Исломга қайтишди. Закот беришни хоҳламаганлар закот беришди, исёнчилар тинчланишди. Мен ҳам олдингидек барча жойларда ҳилпираб турдим.

Холид ибн Валид, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Амир ибн Ос, Усома ибн Зайд ва бошқа кўплаб Ислом жонкуярларининг қўлларида бўлдим. Форс ва Рум шаҳарлари самосида олий бўлиб ҳилпирадим.

Фатҳлар кўп бўлди. Ҳаттоки, ғарбдан Андалусияга ва шарқдан Хитойгача етди. Ҳозирги пайтда менинг остимга тўпланган Ислом умматининг, турли миллат ва эллатларнинг сони икки миллиардга яқинлашиб қолди.

Ҳеч шубҳа йўқки, мен дунё ҳаётининг охиригача, Қиёмат кунигача ҳилпирайвераман. Оламлар Парвардигори – Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродаси шундай! Охирги пайғамбар, сарвари коинот Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар.

Арабчадан Жаҳонгир Барноев таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонамизнинг энг улуғ зотларидан бири, шубҳасизки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эдилар. Ҳазратга Яратган мустаҳкам эьтиқод, илму маьрифат, буюк давоми...

6402 10:30 / 16.11.2019
Аллоҳ таоло одам зотини жинсий шаҳватли қилиб яратган. Албатта, бу беҳикмат эмас. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, жинсий шаҳватнинг иккита катта ҳикмати бор давоми...

4021 14:00 / 16.12.2018
Мушриклар ўзларини ҳанифrdquoлар деб номлардилар ва Иброҳим алайҳиссаломнинг динини дин тутганмиз деб даъво қилардилар. Ҳаниф деб Иброҳим а.с. миллати, динига давоми...

3870 17:15 / 02.03.2019
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорий айтади .Таймий ўз замонининг оддий одами эди. У хуфтон билан бомдод намозини битта таҳорат билан ўқир, қачон вақти бўлса, намоз давоми...

4036 08:00 / 26.01.2021
Аудиолар

133050 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53400 14:35 / 11.08.2021