1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бароат сураси ҳақида 20-боб

11:00 / 22.12.2020 5221 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Уламолар Бароат (Тавба) сурасининг бошида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим»нинг тушиб қолиши ҳақида ихтилоф қилишди. Баъзилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон нозил бўлса, уни котибларига ёздирар эдилар. Бароат сурасини ёздирганларида котиб «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим»ни унутди, натижада бу сура басмаласиз бўлиб қолди», дейишади.

Бошқалар эса: «Бароат сураси мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги аҳдни бекор қилиш учун нозил бўлган. Шу сабаб «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», ёзилмади. Чунки басмалани ёзишда кофирларга омонлик бордир, уларга омонлик бўлмаслик учун у тарк қилинди», деган фикрдалар. Менинг наздимда энг тўғри сўз

Ибн Аббосдан розияллоҳу таоло анҳумодан ривоят қилинган ушбу ривоят: «Усмон ибн Аффондан розияллоҳу таоло анҳумодан шу ҳақда сўрадим. У: «Анфол сураси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келишларидан олдин нозил бўлган, Тавба эса Қуръоннинг охирида нозил бўлди, қиссалари бир-бирига ўхшаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга уларнинг битта ёки алоҳида-алоҳида эканлигини тушунтирмаганлар натижада иштибоҳ пайдо бўлди. Бас, биз уларнинг орасини ажратдик ва «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим»ни ёзишни тарк қилдик», дедилар».

Алидан розияллоҳу таоло анҳумодан сўралганда: «Бу қилич билан (яъни, аҳдни бекор қилиш учун) нозил бўлган», деганлар.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наср ибн Алидан ривоят қилинади Язид ибн Зурайъни вафотидан сўнг тушимда кўриб, Аллоҳ сенга қандай муомала қилдиrdquo деб сўрадим. Язид Аллоҳ мени мағфират давоми...

2534 18:06 / 20.11.2018
Иккинчи мақом тақдир қилинган нарсага рози бўлишдан иборат бўлиб, у .зоҳидлар даражаси, дейилади.Учинчи мақом Роббининг раво кўрган нарсасига муҳаббат қилишдан давоми...

3294 19:16 / 07.01.2018
Ҳозирги кунда христианлик деб аталиши урф бўлиб қолган динни исломий адабиётда масийҳийлик ёки насоролик ndash насронийлик дейилади. Бу динни Аллоҳ таоло юборган. давоми...

3327 15:40 / 04.12.2018
Ёш эрхотин бирбирини жуда яхши кўрар, тинчосуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бирбирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди.Кунларнинг давоми...

4263 16:00 / 20.06.2019