1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зиммангиздаги ибодатларни мукаммал бажаринг

16:00 / 20.06.2019 4259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёш эр-хотин бир-бирини жуда яхши кўрар, тинч-осуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бир-бирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди.

Кунларнинг бирида денгиз сафарига чиқишди. Кечаси бирданига кучли шамол қўзғалди. Тўлқинлардан кема даҳшатли чайқалар, одамлар қўрқувга тушиб бақира бошлашди. Бу аҳволни кўрган хотин қаттиқ саросимага тушди. Устига-устак, кема капитанининг «Бизни мўъжиза қутқара олади, холос, Аллоҳ таолога дуо қилинглар», дейишидан ваҳимасига ваҳима қўшилди.

Эр ҳар доимгидек хотиржам эди. Бундан хотиннинг жаҳли чиқиб, эрини совуққон ва бепарволикда айблади.

Шу пайт эр ёнидаги ханжарни олдида хотинининг кўксига тираб, жиддий ва кескин оҳангда деди: «Ҳанжарни суқиб олишимдан қўрқмайсанми?».

Хотин эрининг кўзига тик қаради: «Қўрқмайман!».

Эр: «Нега қўрқмайсан?».

Хотин: «Нега қўрқай? Ахир ханжар мени яхши кўрадиган кишининг қўлида турибди-ку».

Эр табассум қилди: «Балли! Мен ҳам бу даҳшатли тўфондан нима учун қўрқай! Ахир мени яхши кўрадиган Зотнинг қўлида-ку. Нима қилса ҳам У зотнинг тақдир қилганидан бошқаси бўлмайди», деди.

Хулоса

Ҳаёт тўфони сизга таҳдид қилса, қўрқманг! Аллоҳ сизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади.

Қўрқманг! Барча нарсанинг тизгини сизни яхши кўрадиган Зотнинг измидадир.

Баски, нима учун жонингизни қийнайверасиз? Зиммангиздаги ибодатларни мукаммал бажаринг-да, қолганига Аллоҳ таолога таваккал қилинг, ташлаб қўймайди. Зеро, У сизни яхши кўради.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ ҳикоя қиладилар .Қадимда бир дарахт бор эди. Инсонлар Аллоҳни қўйиб, ўша дарахтга сиғинишар, ниятларим амалга ошсин деб, унга турли давоми...

1470 08:00 / 03.09.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки ndash мўминнинг давоми...

4375 19:02 / 30.11.2018
Аллоҳ таоло ҳар кимнинг тақдирини ҳар хил яратган. Кимдир отаона қарамоғида улғайса, яна кимдир оила бошлиқларисиз вояга етади. Бундай ҳолда асло ўксимаслик давоми...

1749 11:32 / 07.12.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк давоми...

3257 16:06 / 06.11.2018