1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино ва фаҳшга йўлиққанларнинг сўзлари ва уларга жавоблар (йигирма олтинчи мақола)

17:20 / 14.12.2020 3417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зинога қўл урган аёл: Эрим билан бахтли яшар эдик. Эрим уй олгач қайнона ва қайнотамнинг уйидан кўчиб чиқдик. Уларнинг оиласи ўзига тўқ эди. Эрим автоҳалокатда вафот этди. Мен фарзандларим билан уйда бир ўзим қолдим. Қизлик уйимга боришга ҳижолат бўлдим. Қайнона ва қайнотам ҳам «қизим шу уйда тураверинг, бир режа қилармиз» дедилар. Ўзимни эса турмушга чиққим келар эди. Лекин ота-онам бу масалада менга гап очмадилар. Ваҳоланки, ёш ва гўзал бўлганим учун кимлардир менга оғиз солган экан.

Қўшнимнинг аёли чет элга қатнаб мол олди-сотдиси билан шуғулланар, ҳафталаб уйида бўлмас эди. Эр эса тайинли бир иш билан шуғулланмас, мен билан муносабати яхши эди. Мен унга чиройли кўринишга, ҳаёлини бузишга ҳаракат қилдим. У менинг ҳийлаларимга илинади деб ўйлардим. Кейинчалик шундай ҳам бўлди. Бир муддат ўйнаш бўлиб юрдик. Бу ишлардан аввалда қўшнилар хабардор бўлдилар, кейин қариндошлар ҳам хабар топдилар. Қаттиқ уялиб қолдим…

Жавоб: Бўлиб ўтган воқеаларга аввало ота-онангиз сизга совчилик қилганларни қайтариб юборганлари сабабдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хусусда ҳазрати Алига: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин: намозни вақти кирганда, жаноза ҳозир қилинганда, эрсиз аёлнинг ўз тенги топилганда» деб айтганлар .

Термизий ривояти.

Иккинчидан қайнона ва қайнотангиз сизни фарзандларингиз билан бир ўзингизни ташлаб қўйганларидир. Балки улар молиявий ёрдам бергандирлар. Лекин молиявий ёрдам кўпгина муаммоларни ҳал қила олмайди.

Учинчидан, қўшнингизнинг аёли бир ўзи ҳафталаб чет элларда қолиб кетиши сабабдир. Ўша аёл бундай бўлмаганида балки бу ишлар содир бўлмас эди.

Тўртинчидан, унинг эри динни билган, ўзини ҳурмат қилган, жиддий эркак эмаслиги сабаб бўлган. Унинг бундай эркак эмаслигига аёлини ҳафталаб чет юртларга бир ўзини қўйиб юбориши ва сиз у ҳақда «у менинг ҳийлаларимга илинади» деб ўйлаганингиз далилдир.

Сиз эса кўпгина зинога қўл урган кишиларда бўладиган муаммолар эгасисиз. Динни билмайсиз, демак унга амал қилмайсиз. Ёлғиз қолгансиз, демак зинога эрли аёлдан кўра яқинроқсиз. Бир ўзингиз турасиз, демак зино қилишга шароитингиз бор.

Исломни ўрганиб унга амал қилинг. Ота-онангиз ёки қайнона ва қайнотангизнинг уйларига кўчиб ўтинг. Фарзандларингиз уларнинг ҳам фарзандлари. Тавбада собитқадам бўлинг ва жойи чиқса, албатта турмушга чиқинг.

(Давоми бор)

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Бирон пайғамбар учун урушдан тушган ўлжаларга хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, қиёмат кунидаАллоҳнинг ҳузурига қилган хиёнати билан давоми...

3019 11:35 / 10.06.2019
Зино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлиги давоми...

3849 17:30 / 26.05.2020
Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки давоми...

2667 16:10 / 11.09.2018
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Аммо, шу билан бирга, қиёмат яқин қолганда зоҳир бўладиган баъзи аломатлар ҳақида кўпгина давоми...

5257 14:06 / 07.06.2022
Аудиолар

121482 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42979 14:35 / 11.08.2021