1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш

07:12 / 14.12.2020 4736 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ قَالَتْ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخِيَارِكُمْ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «الَّذِينَ إِذَا رُؤُوا ذُكِرَ اللهُ، أَفَلَا أُخْبِرُكُمْ بِشِرَارِكُمْ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «الْمَشَّاؤُونَ بِالنَّمِيمَةِ، الْمُفْسِدُونَ بَيْنَ الْأَحِبَّةِ، الْبَاغُونَ الْبُرَآءَ الْعَنَتَ».

Асмо бинт Язиддан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Кўрганингзида Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар.
«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмонларнинг энг яхшилари ва энг ёмонлари ҳақида савол-жавоб тариқасида маълумот бермоқдалар.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар. 

«Ҳа», дейишди. 

«Кўрганингзида Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар».

Бундай кишиларнинг қад-қоматларини, сиймоларини кўришлари билан одамлар Аллоҳни эслайдилар. Уларнинг Ислом асосида кечираётган ҳаётлари сиртларига ҳам балқиб чиққан бўлади. Улар ўзларининг ташқи кўринишлари билан ҳам бошқалардан ажралиб турадилар. Уларни кўрган ҳар қандай одамнинг хаёлига Аллоҳ таоло тушади. Уларни кўрганлар Аллоҳ таолони эслаб қоладилар. Ана шундай одамлар мўмин-мусулмонларнинг энг яхшиси бўлар экан.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна:

«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар. 

«Ҳа», дейишди. 

«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».

Кўриниб турибдики, чақимчи энг ёмон тоифалар рўйхатининг биринчи сафида турар экан.

Шунинг учун чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш, биродарининг гап-сўзи, хатти-ҳаракатларини бошқаларга бориб айтиб, чақимчилик қилиб, ўзига қандайдир бир манфаат топиш йўлига зинҳор ва зинҳор юрмаслик керак.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ақлли киши нафсини ҳисобкитоб қилиб ўлганидан кейин фойда берадиган давоми...

2563 09:20 / 27.12.2017
. ,. . 94. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадир,, дедилар,. Муслим ривоят қилган.

1990 09:00 / 25.07.2022
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорда кетаётганларида қулоғи кичкина бўлган ўлимтик бир эчкининг олдидан ўтиб давоми...

3274 08:20 / 15.07.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади quotНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ бўлгандан кейин ҳижрат йўқдир. Лекин жиҳод ва ният боқий қолади. Агар у давоми...

3109 17:04 / 30.09.2017